UZ

Сўнгги янгиликлар

23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  0 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  12 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  26 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28

Хитой Супер лигаси клублари нега кучли дарвозабон сотиб олишмайди? Янгиликлар

Хитой Супер лигаси клублари нега кучли дарвозабон сотиб олишмайди?

Теглар :  Хитой
Европада ўзини кўрсата олган баъзи футболчилар Хитой Супер лигаси клубларининг катта маошли таклифини қабул қилиб, ҳозирда ушбу чемпионатда тўп тепишмоқда.

Хитой клублари қишки трансфер ойнасида яна фаол. Аммо ушбу мамлакатнинг ҳеч қайси жамоаси дарвозабон харид қилиш ҳақида ўйламаяпти.

Бу таъқиқланганми?

Якунланган мавсумда иштирок этган жамоаларда бирорта легионер дарвозабон йўқ. Чунки бу таъқиқланган. Бунга сабаб, чет эллик дарвозабон маҳаллий посбонларнинг ривожланишига имкон бермайди ва бу Хитой терма жамоасига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.


Бу қачон бошланган?

Хитой чемпионатида доимо легионерлар сонига таъқиқ бўлган. 1994 йилдан 2000 йилгача бир жамоа кўпи билан 3 нафар чет эллик футболчи харид қилиши мумкин бўлган.


2001 йилда бу чеклов 4 футболчига етди, аммо майдонга фақат 3 нафар легионер тушиши мумкин. Дарвозабонларга таъқиқ ҳам айнан шу йилда чиқарилган.


Бу иш беряптими?

Ҳа. Хитойлик дарвозабонлар ушбу таъқиқдан сўнг катта ўсишга эришди. Масалан, "Гуанчжоу Эвергранд" ва Хитой терма жамоаси посбони Жен Чэн 2016 йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилди ва 2015 йилги Осиё Чемпионлар лигасида "Гуанчжое Эвергранд" дарвозасини ишончли қўриқлаб, турнир ғолибига айланди.



Бошқа мамлакатларда шунга ўхшаш таъқиқлар борми?

Европа чемпионатларида бунга жиддий қарашмайди. Аммо Россия Премьер-лигаси Хитой чемпионатига ўхшаш. Россия чемпионатида бир жамоадан фақат олти нафар легионер майдонга тушиши мумкин. Бу учрашувда камида 10 нафар россиялик ўйнашига имкон беради. Ўзбекистон чемпионатида ҳам худди шундай чеклов бор. 2016 йилги мавсум бошида чемпионатда легионер дарвозабонлар ўйнаши таъқиқланди. Чет эллик футболчиларга ҳам чеклов мавжуд. 3+1 кўринишидаги чеклов - 3 нафар дунёнинг истаган мамлакатидан ва бир нафар Осиёдан легионер ўйнатишни билдиради.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика