UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  4 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  54 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Хитой устидан иродали ғалабага эришди, Искандеров туғилган кунида гол урди Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Хитой устидан иродали ғалабага эришди, Искандеров туғилган кунида гол урди

Хитой ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

 

Ўртоқлик учрашуви

Хитой - Ўзбекистон 1:2

16 октябрь 2023 йил. Далян, "Dalian Sports Senter" стадиони. 

Ҳакамлар: Там Пинг Вун, Лам Наи Кеи Сам, Вонг Пинг Чунг (барчаси Гонконг), Жанг Леи (Хитой).

Голлар: Веи Шихао 41, - 1:0. Отабек Шукуров 78, - 1:1. Жамшид Искандеров 86, - 1:2 (Бобир Абдихолиқов).

Голга айланмаган пенальти: Отабек Шукуров 78 (дарвозабон).

Хитой: 1.Янг Жунлинг, 4.Ли Лей (19.Ли Янг, 73), 2.Тайас Браунинг, 3.Зу Ченжие (24.Ву Шаоконг, 80), 27.Хе Юпенг (14.Чен Пу, 66), 8.Николас Йеннарис, 13.Ванг Киуминг (29.Тан Лонг, 46), 6.Ванг Шангюан, 9.Элексон (22.Гао Тианйи, 46), 7.Ву Лей (20.Фанг Хао, 73), 11.Веи Шихао.
Захира:
28.Се Веижун, 15.У Си, 23.Ванг Далей, 26.Жианг Шенглонг, 21.Даи Ваи Тсун, 10.Се Пенгфей, .

Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 4. Фарруҳ Сайфиев (13.Шерзод Насруллаев, 89), 7. Отабек Шукуров, 9. Одилбек Ҳамробеков (8.Жамшид Искандеров, 72), 10. Жалолиддин Машарипов (22.Аббосбек Файзуллаев, 46), 11. Остон Ўрунов (20.Жасур Яхшибоев, 46), 14. Абдуқодир Ҳусанов, 15. Умар Эшмуродов (5.Рустам Ашурматов, 72), 21. Игорь Сергеев (17.Бобир Абдихолиқов, 46), 23. Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: 16.Ботирали Эргашев, 12.Абдувоҳид Неъматов, 18.Абдулла Абдуллаев, 2.Алибек Давронов, 6.Азизбек Ғаниев, 19.Азизбек Турғунбоев, .

Огоҳлантиришлар: Абдуқодир Ҳусанов 27, Ҳусниддин Алиқулов 63, Отабек Шукуров 90+2, Николас Йеннарис 90+2.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+6. Ўйин якунланди, Хитой - Ўзбекистон 1:2

90+2. Огоҳлантиришлар. Отабек Шукуров ва Николас Йеннарис

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

89. Ўзгариш. Ўзбекистон. Сайфиев ўрнига Насруллаев тушди

86. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! ЖАМШИД ИСКАНДЕРОВ! Бобир Абдихолиқовнинг чап қанотдаги ажойиб рейди ва Искандеровдан гол - 1:2!

83. УХХХХ! Хитойнинг хавфли ҳужуми! Фанг Хао ҳозир гол уриши мумкин эди, Юсупов тўпни қайтарди, Алиқулов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди! 

78. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! ОТАБЕК ШУКУРОВ! Пенальтидан гол ура олмади, аммо қайтган тўпни ўзи дарвозага йўллади - 1:1



77. ПЕНАЛЬТИ! ХИТОЙ ДАРВОЗАСИГА! Шукуровнинг ажойиб зарбасидан кейин Файзуллаев пенальти ишлади!

73. Бурчак тўпидан кейин Ашурматов боши билан зарба берди, кучсиз зарба

72. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Эшмуродов ва Ҳамробеков ўрнига Ашурматов ва Искандеров тушди

69. ЗАРБАААААААААААА! Абдуқодир Ҳусанов рақибдан тўпни олиб қўйиб зарба берди, бироз ноаниқ!



63. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Ҳусниддин Алиқулов

60. Яхшибоевнинг жарима майдонига узатган тўпига Бобир ета олмади, дарвозабон ўз ўрнида

55. ЗАРАБААА! Абдихолиқовнинг зарбаси рекошет ҳосил қилиб дарвозабонга борди, адашмасам ўйиндаги илк аниқ зарбамиз!

54. ЗАРБАААА! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Бобир Абдихолиқов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ! 

48. УХХ! Абдуқодир Ҳусанов ҳозир Ву Леига етиб олиб тўпни олиб қўйди, қисқаси "еб қўйди" рақибни

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Сергеев, Машарипов ва Ўрунов ўрнига Бобир Абдихолиқов, Жасур Яхшибоев ва Аббосбек Файзуллаев тушди



45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди



41. ГОЛ! ВЕИ ШИХАО ҳисобни очди - 1:0! Хитойнинг ўйиндаги биринчи хавфли ҳужуми гол билан тугади, Веи Шихао жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба йўллади!

37. ЗАРБААААА! Игорь Сергеев ажойиб тарзда жарима майдони ичида очилди, тўпни қабул қилди ва зарба берди, тўп дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди. ЭҲҲ!

31. Жалолиддин Машарипов рақиб жарима майдони ёнида йиқилиб тушди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда

27. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Абдуқодир Ҳусанов



16. Ўзбекистон терма жамоасида кетма кет иккита бурчак тўпи, Алиқуловнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

7. ЗАРБА! Машариповнинг 16 метрдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

6. ЗАРБА! Алижоновнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди, ҳакамлар бурчак тўпи йўқ дейишди

4. ЗАРБА! Остон Ўруновнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!



- Учрашув соат 16:35да бошланади.

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика