

Бироз олдин сайтимизда ушбу ўйин тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилмаслиги ҳақида хабар чоп этилган эди. Ҳозиргина Спорт телеканали ходими билан алоқага чиқдик. Спорт ТВ ходими бу ҳақдаги саволимизга қуйидагича жавоб берди: "Ҳозирга келиб Хитой - Ўзбекистон ўйинини тўғридан-тўғри эфирда намойиш этадиган бўлиб турибмиз. Агар, ўша куни кутилмаган ҳолат юзага келмаса терма жамоамизнинг Хитой билан учрашувини жонли тарзда томоша қилишингиз мумкин бўлади".
Демак, мухлислар Ўзбекистон терма жамоасининг хитойликларга қарши ўйинини жонли тарзда кўришлари мумкин.




