Хитой 1-лигаси. Бабаян жамоаси дуранг ўйнади, Тўхтахўжаев ҳаракат қилаётган “Шэньян Урбан” эса сафарда ғалаба қозонди (+жадвал)
20 сен 2020 20:50
Янгиликлар
Хитой 1-лигаси. Бабаян жамоаси дуранг ўйнади, Тўхтахўжаев ҳаракат қилаётган “Шэньян Урбан” эса сафарда ғалаба қозонди (+жадвал)
Самвел Бабаян бошчилигидаги “Чанчун Ятай” меҳмонда “Нантонг Жиун”га қарши тўқнаш келиб, нурсиз дуранг (0:0) ўйнади. Бабаян шогирдлари “С” гуруҳи жадвалида 7 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Жамоа 4-турни 23 сентябр куни “Куншан”га қарши ўз майдонида ўтказади.

Ислом Тўхтахўжаев ҳаракат қилаётган “Шэньян Урбан”га эса “Гуйчжоу Чжичэн” майдонида 2:0 ҳисобида зафар қучди. Тўхтахўжаев учрашувни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Мазкур ғалабадан кейин “Шэньян Урбан” ҳисобидаги очколар сони 4тага етди ва жамоа “B” гуруҳида 3-ўринга кўтарилди. “Шэньян Урбан” кейинги турни уйда "Цзянси Ляньшэн"га қарши 23 сентябрда ўтказади.
“Гуйчжоу Чжичэн” - “Шэньян Урбан” 0:2 (0:1, 0:1)
"Гуйян Олимпия" ўйингоҳи
Голлар: Ювель Цуму 35, Ванг 73

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар