Хитцфелд: “Мессига қарши шахсий қўриқчи бўлмайди”

Tolibjon Qosimov
30 июн 2014, 18:09
Швейцария терма жамоаси бош мураббийи Оттмар Хитцфелд нимчорак финал учрашувида Лионел Мессига қарши қўриқчи қўймайди.
“Мессига қарши қўриқчи? Йўқ. Ҳар бир футболчи эътиборли бўлиши ва юқори даражада ўйнаши керак.

Биз ўз позицияларимиз ҳақида ўйлашимиз, кутишимиз ва хатога йўл қўймаслигимиз керак.

Мен тушимда Мессини кўрмайман. Унинг майдондаги ҳаракатларидан роҳатланаман. Мен ҳам кўпчилик каби унинг мухлисиман. Аммо сешанба кунги ҳаракатлари мени ҳайрон қолдирмайди” – дейди мутахассис.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.ua