Херардо Мартино: “Сити” эса бизга етарликча қаршилик кўрсатди

Aziz Tukhtamuradov
13 мар 2014, 09:13
"Барселона" бош мураббийи Херардо Мартино Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувида "Манчестер Сити" (2:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикрларини билдириб ўтди.
"Ҳафта биз учун оғир келмоқда. Бугун биз мусобақадаги энг кучли рақиблардан бири билан ўйнадик. Бу ўйиндаги ғалаба бизга вазиятни изга солиш учун жудаям муҳим эди. Ўйинда тўпни асосан биз назорат қилдик. “Сити” эса бизга етарликча қаршилик кўрсатди ва дарвозамизга ҳавф солиб турди”, - деб айтиб ўтди бош мураббий.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›