Херардо Мартино: "Райо Вальекано"га қойил қоламан"

Tolibjon Qosimov
15 фев 2014, 17:14
"Барселона" устози Херардо Мартино Испания чемпионатининг 24-туридан ўрин олган "Райо Вальекано"га қарши ўйиндан олдин рақибни мақтади.
- Бу жамоага қойил қоламан. "Райо" Испанияда бюджети катта бўлмаган клублар сирасига киради. Бироқ улар майдонга тушиб ажойиб футбол намойиш этишади.

Бу учрашувда бизга ғалаба зарур, сабаби пешқадамликни сақлаб қолмоқчимиз, - дейди Мартино "AS" нашрига.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net