UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  9 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  7 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  5 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  16 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  16 20:29Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур"  11 19:45Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"  3 18:57Нкунку "Челси"дан Бундеслигага қайтиши мумкин  0 18:33Жоржиньо ёзда "Арсенал"дан кетади  0 18:11"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0

Херар Пике: “Бернабеу”даги ҳуштакбозлик қулоқларим учун мусиқа кабидир” Янгиликлар

Херар Пике: “Бернабеу”даги ҳуштакбозлик қулоқларим учун мусиқа кабидир”

Теглар :  Херар Пике
“Барселона” ҳимоячиси Херар Пике сиёсий қарашлари туфайли юзага келган вазиятни шарҳлаб ўтди.

Испания – Словакия учрашувида ҳуштакбозликка дуч келган Пикени Ла Лига раҳбарияти ва футболчилар қўллаб-қувватлашди. Испаниялик ишқибозлар билан унинг келиша олмаслиги ҳимоячининг Каталония мустақиллигини қўллаши билан боғлиқ.


– Терма жамоада дуч келган ҳолатдан кейин ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

– Ўзимни жуда яхши ҳис этяпман. Спорт натижалари бўйича терма жамоада икки учрашувни ажойиб ўтказдим. Мен ижобий нарсаларни қидирадиган ва қувноқ инсонман. Бўш вақтимга келсак, кеча қўзиқорин тердим. Уч саватча йиғдим. Бугун эса янада кўпроқ бўлади, чунки ёмғир ёғмоқда. Ҳозир дисквалификация муддати тугаб, майдонга қайтишимни кутяпман.

– Сизга қарата трибуналардан ҳуштакбозлик бўлаётгани ҳақида нима дейсиз?

– Ўз фикримни билдиришим мумкин, бироқ буни ҳуштак чалаётган инсонлардан сўраган яхшироқ. Бу менинг “Реал” билан қарама-қаршилик тўғрисида айтган гапларим билан боғлиқ бўлса керак. Ҳар ҳолда, мен шундай ўйлайман. Биринчи марта Каталония мустақиллиги кунида маршда қатнашмаяпман, аввал ҳеч ким терма жамоага қайтганимда норозилик билдирмаган. Шу сабабли мухлисларнинг бу муносабати Испания ва Каталония ўртасидаги муносабат билан боғлиқ деб ўйламайман. Испания терма жамоасига содиқлигимга шубҳаланиш керак эмас. 15 ёшимдан, 2003 йилдан терма жамоа учун ўйнаб келяпман. Ҳамиша бор кучимни ишга солганман. Мени шундайлигимча қабул қиладиган инсонлар ва аксинча. Бироқ улар кўникишлари керак – мен ўзгармайман. “Реал” билан рақобатни назарда тутяпман. “Сантьяго Бернабеу”да ҳуштак чалишса, бу қулоқларим учун симфония каби янграйди.

– Серхио Рамоснинг Македония билан ўйиндан кейинги изоҳига қандай қарайсиз?

– Ҳозир у билан яхши муносабатдамиз, бошида унчалик чиқиша олмасдик. Масалан, Македония билан ўйин арафасида асосий таркиб футболчилари Касильяснинг хонасига келишди. Бу анъанага айланган. У ерда Рамос билан турли мавзуда узоқ суҳбатлашдик, лекин охирги ёқимсиз ҳолатларни эсга олмадик. Унга микст зонада мени ҳимоя қилгани учун раҳмат айтаман. Бундай буюк футболчилар билан бирга ўйнаш мен учун жуда қулай.

– Юзага келган ҳолат сабабли азият чекдингизми?

– Тўғриси, мени кўпроқ бу вазият жамоа ва мураббийга қандай таъсир қилиши ташвишга солади. Фаолиятим давомида менга турли стадионларда ҳуштакбозлик қилишган. Одамларда ўз фикрини билдириш ҳуқуқи бор, баъзилар буни ҳуштак билан амалга оширади. Бироқ муҳими сўзлар эмас, фактлар. Ҳар сафар мураббий терма жамоага таклиф этганда майдонда бор кучимни қолдиришга интиламан. Бу вазиятда фақат терма жамоа ва жамоадошларим учун безовта бўламан.

– Бу ёғига нима бўлади?

– Вазият яхши тарафга ўзгариши мумкинлигини билмайман. Агар яна совринлар ютишни хоҳласак, бирлашишимиз лозим. Ҳаммада одамлар менга нега ҳуштак чалаётгани учун фикри бор. Буни айтиш демократияга хос. Ҳолат яхшиланиши учун бор кучимни ишга соламан. Лекин бу ерда барчаси менга боғлиқ эмаслиги равшан.

– Бўлган воқеадан афсусдамисиз?

– Ҳеч нарсадан афсусланмайман. УЕФА Суперкубогидаги ғалабадан кейин мен шунчаки ҳазиллашдим. Пикенинг ҳазили. Аммо ҳар доим “Реал”га мағлубият тилайман. Фикрим ҳеч қачон ўзгармайди. Буни минг марта қайтаришга тайёрман. Ўтган мавсумда Чемпионлар лигаси финалига чиққанимизда, “Реал” билан дуч келишни истагандим. “Ювентус” билан уларнинг ўйинини Буффоннинг либосида томоша қилганман. “Реал”ни кўра олмаслигим бу клубда ажойиб дўстларга эга бўлишимга халал бермайди. Икер ва Сара мен ҳамда Шакирага иккинчи фарзандимиз туғилганда атиргуллар юборишди. Бу “Реал”нинг “Атлетико” билан ўйнашидан бир кун аввал бўлганди. Мен Касильясга миннатдорчилик билдирдим, лекин “Висенте Кальдерон”да 4та тўп ўтказиб юборишини тиладим. Шундай ҳолат рўй берди. Кейин Икер билан учрашиб, ўша гапим сабабли кулишдик. Лекин бизда доим ажойиб муносабат бўлган. Айтганимдек, терма жамоа ўйини олдидан унинг хонасида йиғиламиз. Кийиниш хонасида бир кучга айланамиз. Ғалабага фақат шундай йўл билан эришиш мумкин.

– Терма жамоага содиқлигингизга шубҳаланганларга нима дейсиз?

– Терма жамоада 2003 йилдан бери ўйнайман. 2009 йил асосий жамоа учун Севильяда дебют қилганман. 70 учрашув ўтказдим. Европа ва жаҳон чемпионига айландик. Қандайдир шубҳа бўлиши мумкинми? Жамоанинг иноқлигига ишонишлари учун яна нима қилиш лозим? Ўзимни ҳимоя қилиш учун нимадир айтишим керак деб ўйламайман, чунки бирор ёмон нарса қилмадим.

– Испания терма жамоасини тарк этишни таклиф этишса, бунга рози бўласизми?

– Йўқ. Бу мен қиладиган охирги нарса бўлади. Мураббий менга ишонар экан, унда ўйнайвераман. Жамоага панд бермайман. Бундай ҳолатга ҳамма тушиб қолиши мумкин.

– 27 сентябрга мўлжалланган Каталония автоном сайловининг эртасига қандай ҳолат рўй бериши мумкин?

– Қийин вазият. Тарих бизни инсонлар қулоқ солишга мойиллигини кўрсатади. Бу барчага ўз фикрини баён этиш учун қулай имконият. Сайлов натижалари қандай тан олинишини кўрамиз. Бу сафар қанча одам кўчага чиқишини билмайман, лекин ўтган гал 1,8 миллионча одам чиққанди. Бу ҳеч йўғи бизни эшитишлари учун етарли деб ўйлайман.

– Луис Суарес қандай ўйнаяпти?

– У айни пайтда жаҳондаги энг яхши марказий ҳужумчи.

– “Атлетик” билан ўйиндаги қизил карточкангиз ҳақида кўп ўйладингизми?

– Ҳа. Бундай жавоб қайтармаслигим керак бўлганини тушунаман. Ўзимни жиловлай олмаганимдан афусдаман.

– “Барселона” кийиниш хонасида ўзингизни қулайроқ ҳис қиласизми?

– Йўқ, одатдагидек. Клуб ва терма жамоада ўзимни қулай, бир хил ҳис қиламан. Албатта, “Барселона” учун кўп йиллар ўйнаётганимда омадлиман.

– Каталония терма жамоаси учун ўйнаган бўлармидингиз?

– Эҳтимолий нарсалар ҳақида гапирмайман, бу менинг қўлимда эмас. Испания термасида ўйнайман ва бу тўғри. Буни пул ёки машҳурлик учун қилмайман – “Барса”да 50 баравар кўпроқ пул топаман, икки марта треблга эришдим. Ҳозир терма жамоада муҳит ҳар доимгидан ҳам яхшироқ.


Беҳзод Назаров тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика