Хедира жароҳати туфайли 6 ҳафта, Сандро эса 3 ҳафта майдонга тушмаслиги мумкин
19 июн 2020 11:54
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/575245_original.jpg)
![](/upload/storage/575245_220.jpg)
Хедира жароҳати туфайли 6 ҳафта, Сандро эса 3 ҳафта майдонга тушмаслиги мумкин
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Сами Хедира жароҳати туфайли 6 ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин.
Турин клуби расмий сайти олдинроқ 33 ёшли германиялик футболчининг жароҳат олганини эълон қилган эди.
Шунингдек жамоа ҳимоячиси Алекс Сандро ҳам жароҳат олган. Унинг 3 ҳафта майдонга тушмаслиги тахмин қилинмоқда.
Хедира жорий мавсум "Ювентус" сафида барча мусобақаларда 18та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.
Сандро эса 2019/20 йилги мавсумда "кекса синьора" либосида 33та ўйинда, 4та ассист қайд этган.
Ўхшаш янгиликлар
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар