Хедира Франция жамоасига ўтишга яқин бўлганди
08 сен 2019 14:14
Янгиликлар
Хедира Франция жамоасига ўтишга яқин бўлганди
"L’Еquipe" хабарига кўра, ёзги трансферлар ойнаси вақтида Сами Хедира "Ювентус"дан "Лион"га ўтишга яқин келган.
Қайд этилишича, томонлар трансфер борасида келишиб олишган. Ўз навбатида футболчи ҳам шартнома шартларига кўнган. Бироқ сўнгги пайтда "Лион" бош мураббийи Сильвиньо трансфер бекор қилинишини талаб қилган.
Бунга сабаб сифатида Хедиранинг кўплаб жароҳатлар олишини келтирган. Олдинроқ Хедира ушбу мавсумда "Ювентус"нинг режаларида эмаслиги борасида маълумотлар берилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар