UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  1 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  5 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  23 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  18

Хайрулло Абдиев: «Санжар Баратов жамоа ўйинини ўзгартириб юборди» Янгиликлар

Хайрулло Абдиев: «Санжар Баратов жамоа ўйинини ўзгартириб юборди»

Кеча бўлиб ўтган "Обод" ҳамда "Қизилқум" жамоаси ёшлари ўртасидаги учрашувдан сўнг жамоамиз мураббийи Хайрулло Абдиевнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Ўйин қийин кечиши олдиндан маълум эди. Чунки анчадан бери ўз майдонимизда ва мухлисларимиз кўз ўнгида тўп тепмаётган эдик. Шунинг учунми ўйин бошида йигитларда бироз ҳаяжон сезилди. Лекин танаффусда йигитларга тегишли кўрсатмалар берганимиздан кейин ўйиннинг бориши ўзгарди. Ҳисобни тенглаштирганимиздан кейин жамоанинг ўйини очилиб кетди ва якунда 3-1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз мақсадимизга эришдик. Айниқса, захирадан тушган футболчилар, хусусан Санжар Баратов жамоа ўйинини ўзгартириб юборди.

- Ёшлар лигасида жамоа олдига қандай вазифалар қўйилган?
- Асосий жамоага муносиб захира тарбиялаш, ёшларга ўз маҳоратини кўрсатишига кўмаклашиш.

- Айни пайтда шогирдларингизнинг тайёргарлигини қандай баҳолайсиз?
- Турдан турга, ўйиндан ўйинга жамоамизнинг тайёргарлиги яхшиланиб бормоқда. Айни пайтда шогирдларим мавсумга 85-90 фоиз тайёр деб ҳисоблайман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика