Хайрулла Каримов: "Рақибда ҳам, бизда ҳам очко йўқ. Шу боис ғалаба учун майдонга тушамиз"

Narzulla Saydullayev
12 мар 2016, 08:30
Олий лиганинг 2-турида "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.
Ушбу баҳс олдидан "лочинлар" ҳимоячиси Хайрулла Каримов ўз фикрларини билдирди.

"Дерби бу дерби, шу боис ўйин қийин бўлади. Биринчи мағлубиятдан кейин ўзимизга келишимиз керак. Жамоамиз энди энди шаклланмоқда. Водий дербисида мухлислар учун ҳам, футболчилар учун ҳам катта байрам. Биз мухлисларни қувонтиришга ҳаракат қиламиз. Дербида имкониятлар тенг. Рақибда ҳам, бизда ҳам очко йўқ. Шу боис биз ғалаба учун майдонга тушамиз", - дейди Хайрулла Каримов.

"Навбаҳор" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›