Хави "Олтин тўп" учун асосий даъвогар кимлигини айтди
23 ноя 2018 20:57
Янгиликлар
Хави "Олтин тўп" учун асосий даъвогар кимлигини айтди
"Ал Садд" футболчиси Хави "Олтин тўп"нинг бўлажак эгасини тахмин қилди.
"Олтин тўп"ни французлардан бирига бериш керак. Чунки Жаҳон чемпионати - катта соврин. 2010 йилда "Олтин тўп"ни испаниялик футболчи олмаганидан хафа бўлганмиз. Ҳозир эса барчаси адолатли бўлиши керак. Мундиал барчасидан устун.
Агарда уларнинг жамоасини эътиборга оладиган бўлсак, Гризманн - асосий юлдуз. Одамлар Варан ҳақида гапиришмоқда. Бироқ Франция термасидаги асосий танлов Гризманн ва Мбаппенинг ўртасида бўлади.
Нима учун Модрич эмас? У сўнгги уч ЕЧЛнинг ғолиби бўлди, мундиалнинг финалига чиқди. Унга "Олтин тўп" берилса ҳам адолатдан бўлади", - деди Хави.
Фикрлар