Топ-клублар "Фулхэм" футболчисига харидор

Sherzod Nurmatov
5 окт 2026, 20:05
Лондоннинг "Фулхэм" жамоаси ярим ҳимоячиси Жошуа Кинг бир нечта Европа клубларининг эътиборини тортди.

Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ўзининг ижтимоий тармоқларида маълум қилди.

19 ёшли инглиз футболчисининг ўйинларини "Арсенал", "Ливерпуль" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари кузатиб бормоқда. Ўз навбатида Кингнинг эҳтимолий сотувидан 60 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Жошуа 2024 йилнинг ёзидан буён "Фулхэм" футболчиси ҳисобланади. Ярим ҳимоячи ва клуб ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади.

Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида Кинг 5 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та тўп киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/Ekremkonur

Сўнгги янгиликлар

Барча ›