Хави Левандовскининг "Барселона"га эҳтимолий ўтиши ҳақида гапирди

Alisher
13 апр 2022, 18:01
"Барселона" бош мураббийи Хави "Бавария" форварди Роберт Левандовскининг Каталония жамоасига эҳтимолий ўтиши ҳақида гапирди.

"Левандовски "Барселона"да? Албатта, Роберт - буюк футболчи, аммо биз "Айнтрахт"га қарши Европа Лигаси доирасидаги ўйинга эътиборимизни қаратишимиз керак. Сизнинг саволингизни тушундим, аммо ҳозир бу мавзуни муҳокама қилишнинг пайти эмас", - дейди Хави.

Олдинроқ Левандовскининг "Барселона"га ўтиши ва каталонияликлар билан 3 йиллик шартнома имзолаши мумкинлиги айтилган эди.

Левандовски 2021/22 йилги мавсум "Бавария" таркибида 41та ўйинда майдонга тушиб, 47та гол ва 4та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano