

"Барселона" клуби бош мураббийи Хави жумоа ҳужумчиси Усман Дембеленинг шартномаси ҳақида гапирди.
"Бу ўринда ортиқча баҳсга ўрин йўқ. Барчаси Усманнинг ўзига боғлиқ. Вазият эса ўша-ўша. У вазиятни жуда яхши тушуниб турибди.
Ҳозирда у жамоа билан яхши машқ қилмоқда. Трансфер ойнаси якунланишига қадар бир неча кун бор. Усман ё кетиши керак ёки шартномасини узайтириши лозим. Биз ҳозир бир неча трансферларни ўйлаяпмиз. Мен клуб президентига қайси позицияларни кучайтириш кераклигини аниқ тушунтирдим", -дейди Хави.



