UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   0 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  5 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  5 15:07U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистоннинг Канадага қарши таркиби маълум!  1 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  2 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  6 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  10 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  9 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  27 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  9

Хави: "Биз ОЧЛда фаворитмиз" Янгиликлар

Хави: "Биз ОЧЛда фаворитмиз"

Теглар :  ОЧЛХавиАл Садд
Испаниялик машҳур футболчи Хави ОФК расмий веб-сайтига берган интервьюсида ОЧЛда ғолиб бўлиш нияти борлигини айтиб ўтди.

Маълумки, Қатарнинг "Ал Садд" клуби Теҳронда "Истиқлол"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтди ва жавоб баҳси олдидан қулай имкониятга эга бўлди. 38 ёшли ярим ҳимоячи Хави бу ўйин ҳақида шундай деди:

- "Биз чорак финалнинг биринчи учрашувини жуда яхши ўтказдик, лекин олдинда ҳали жавоб баҳси бор. Жавоб ўйини ё 90 дақиқадан иборат бўлади ёки қўшимча бўлимларга ўтилади. Биз футболда нима бўлишини олдиндан билмаймиз".

- "Яна шуни айтишим мумкин, Теҳрондаги биринчи беллашувда жуда ажойиб ишни амалга оширдик. Биз рақибга нисбатан анча яхши ўйин кўрсатдик. Энг муҳими, биринчи таймда гол уришни уддалай олдик".

- "Менга "Озоди" стадионидаги муҳит ёқди. Ўйинни кўриш учун кўплаб мухлислар ташриф буюрди. Бизда жуда ажойиб бор, шунингдек Габи ҳам сафимизга қўшилди. Ўйлайманки, бу йилги Осиё чемпионлар лигасининг фаворити "Ал Садд" бўлади. Бу мусобақада ғолиб чиқиш учун бор имкониятни ишга соламиз".

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика