Хави "Барселона" бош мураббийига айланиши мумкин

Alisher
4 окт 2019, 10:43
Қатарнинг "Ал Садд" клуби бош мураббийи Хави Эрнандес собиқ клубини бошқариши мумкин.

"Кўк-анорранглилар" бош мураббийи Эрнесто Вальверде истеъфога чиқарилган тақдирдагина Хави жамоага олиб келиниши мумкин.

Хабар берилишича, Хави "Барселона"га ўтишга розилик берган ва каталонияликларнинг трансфер компаниясини режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хави футболчилик фаолияти давомида 1998-2015 йилларда "Барселона"да ўйнаган.

Хави шу йилдан эътиборан "Ал Садд"ни бошқариб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail