Хавьер Чевантон футболчилик фаолиятини якунлади
02 сен 2015 20:52
Янгиликлар
Хавьер Чевантон футболчилик фаолиятини якунлади
Уругвайлик 35 ёшли футболчи Хавьер Чевантон фаолиятини якунлашини эълон қилди.
У Европада "Севилья" ва "Монако" каби жамоаларда тўп тепиб машҳурликка эришган. Футболчи шунингдек, "Аталанта", "Колон", "Куинз Парк Рейнжерс", "Данубио" ва "Лечче" каби жамоаларда ҳам фаолият олиб борган.
"19 йиллик фаолиятимдан сўнг футболни тарк этиш вақти келди. Футбол менга катта баҳт, шунингдек, терма жамоа сафида ўйнаш имкониятини ҳам тақдим этди", - деб ёзади футболчи ўз твиттерида.
Фикрлар