UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05"Шеффилд" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   1 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  7 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  4 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  12 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  10 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1

Хатоларни кечирмаган "Насаф" ёхуд Бердиев учун тарихий ғалаба Янгиликлар

Хатоларни кечирмаган "Насаф" ёхуд Бердиев учун тарихий ғалаба

"Йил ўйини" кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди.

Ўйиндан бир кун аввал ижодий гуруҳ билан Қаршига боргандик. "Насаф" - "Пахтакор" учрашуви атрофидаги тафсилотларни имкон қадар воқеа жойидан Сиз азиз мухлисларга етказишга ҳаракат қилдик.

Бу тўқнашув олдидан кўпчиликни жуда кўплаб саволлар қийнаётганди. Баъзи бировлар ўйинга шубҳа билан қараши, кимлардир эса ҳакамлар муаммосидан ҳавотирда эди.
Қаршига боришимиз билан жуда кўпчилик бир қатор саволлар билан мурожаат қилишдан чарчашмади: эртага қандай ўйин кўрамиз? Ҳакамликчи? Умуман учрашув марказий баҳс номига муносиб ўтадими? деган саволлар тинмасди. Уларни ҳаммасига бир хил жавоб бердим: Ишонинг, эртага ҳақиқий футбол спектаклини томоша қиласиз. Ҳакамлар масаласида ҳам ҳавотирга ўрин йўқлиги ва Зокир Қодиров бу каби беллашувларни атрофдаги гап-сўзларга эътибор қилмасдан бошқарадиган ҳакамлар сирасига киришини таъкидлагандим.

Аслида ҳам шундай бўлди. Ўйиндан кейин ҳеч кимда ортиқча саволлар қолмади. Ҳакамлар ҳам яхши ишлашди, жамоалар ҳам жанговор ўйин кўрсатишди, мухлислар стадионни тўлдиришди ва ажойиб муҳит хосил қилишди. Тошкентдан ҳам "Пахтакор" ишқибозлар гуруҳи ва ундан ташқари "шерлар"нинг яна бир неча юзлаб мухлислари ташриф буюришди.

Қисқа қилиб айтганда, ўша куни Тошкент-Қарши йўналишидаги барча такси ва поезд рейслари футбол ишқибозлари билан тўлди, дейиш мумкин.

Матбуот бу ўйинни кераклигича ёрита олди, назаримда.
Ҳаммаси рисоладагидек ўтди, дейишга тўла асосларимиз бор.


Энди ўйиндан олдинги кун ҳақида.


"Пахтакор" жамоасида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилганини пайқаш қийин эмас. Бу каби нарсалар кичик детал бўлиши мумкин, аммо клуб ҳақиқий профессионалликка интилаётганини алоҳида эътироф этмоқ лозим.

Жамоа учрашувдан бир кун илгари чартер рейс орқали Қаршига учиб келди. Жамоа ўзи билан бирга нафақат ошпаз, балки барча истеъмол қиладиган маҳсулотларини ҳам олиб келди. "Пахтакор"ни ОЧЛда ўйнайдиган араб жамоаларига қиёслаш мумкин. Клуб профессионалликка интилаётгани кишини қувонтиради. Ҳақиқий профессионал клублар айнан мана шу деталларгача эътибор қаратиши лозим. "Пахтакор"нинг бу каби ишга ёндошуви албатта таҳсинга лойиқ.


Кўп нарса молиявий тарафлама имкониятга бориб тақалади. Бу тўғри, лекин жамоа ушбу имкониятдан кераклигича максимал фойдаланиши мақтовга лойиқ.

"Насаф"га келадиган бўлсак, бу жамоада барча ишлар анча йиллар илгари тўғри йўлга қўйилган. Шота Арвеладзе ҳам Қаршидаги шароитларни кўриб, анча илиқ таассуротда эканлигини яширмади. Майдон ҳолатидан тортиб, стадиондаги шароитлар ва мухлислар яратаётган ажойиб муҳитни алоҳида қайд этди.

Кўпчилик "Насаф"ни жамоа сифатида жуда яхши шаклланганини қайд этади. Шуни қўшимча қилиш мумкинки, "Насаф" нафақат жамоа, балки клуб сифатида ҳам ҳақиқий профессионал. Бу жуда муҳим.


Ўйин ва ҳакамлик ҳақида


Кумуш медали номи остида ўтган баҳсда ҳар иккала жамоани авваламбор ОЧЛ плей-оффига бериладиган йўлланма кўпроқ қизиқтирарди.
Шу боисдан ҳам ҳар иккала жамоа масалани шу ўйиндаёқ ҳал этиб қўйиш учун курашишди. Учрашув дастлабки дақиқаларданоқ кескин кураш ва юқори драйв билан бошланди.

Ўйин қиймати юқорилиги сабаб, ҳакамнинг ҳар бир хуштагидан кейин рақиб футболчилари дархол бош ҳакамга қарайверишди. Кимдир пенальти бўлдику деса, яна кимдир қани карточка, дегандек Зокир Қодировга эътирозлар билдиришди. Аммо ҳакам буларга алданиб қолмади.
Зокир Қодиров ўйинни ҳис этди, футболчиларнинг ҳиссиётлари таъсирига берилмади.

Бир вазиятда Марко Симич, Жасур Ҳасанов ва Акмал Шораҳмедов ўртасида юзага келган тортишувда Зокир Қодиров Симич ва Шораҳмедовга огоҳлантириш кўрсатди. Акмал Шораҳмедов ўз жамоадошига қўполлик қилган Марко Симични юзига кўли билан зарба берди. Марко эса юзини ушлаволиб тезда йиқилди. Вазиятга эса Шота Арвеладзе аралашиб, майдонга йиқилган Марко Симични ўрнидан турғазиб қўйди.

Қодиров эса ўйин аҳамияти ва ички динамикасидан келиб чиқиб, ҳар иккала футболчига ҳам сариқ карточка кўрсатди. Қоида бўйича балки Шораҳмедовни бу вазиятда четлатиш ҳам мумкин эди. Аммо Зокир Қодиров ўйинни ҳис этгани боис, учрашувни бузиб қўйгиси келмади ва Симич йиқилган вазиятдан олдин "Пахтакор" футболчиси ўзи ҳам бунга сабабчи бўлганини инобатга олди.

Ҳакамнинг даражаси айнан шу каби ўйинларда вазиятдан келиб чиқиб қарор қилишидан билинади.
Пенальти борасида ҳам Зокир Қодировга ортиқча саволлар йўқ. Хожиакбар Алижонов тўпни қабул қилишда нотўғри ўйнагани боис "Пахтакор" дарвозасига 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди. Бу вазиятда "Пахтакор"нинг ёш ҳимоячиси Алижонов тўпни қўли билан ўйнади. Тўп жуда катта тезликда яқин масофадан келаётгани йўқ эди. Тўп қўлга тегмади, аксинча ҳимоячи тўпни қўли билан ўйнади.

"Насаф" шу куни юқори иштиёқ билан ҳаракат қилди ва учрашувда ҳам катта устунликка эришди. "Насаф" ўз ўйини билан рақибни хато қилишга мажбур қилди. Хато қилган рақибини эса кечирмади. Ҳар учала қўпол хатони "Насаф" гол билан жазолади.
Бердиевнинг ўйинга тайёрлаган пухта режаси тўлиқ иш берди.

Арвеладзенинг танлаган тактикаси ва иккинчи давра олдидан жалб қилган легионерлари иш бермади.

Агарда дастлабки дақиқалардаги яратилган вазиятда Гиди Канюк очиқ турган жамоадошига тўпни узатганда, таблодаги ҳисобни "шерлар" очишлари мумкин эди. Аммо легионер мақомига эга футболчи ўша вазиятда нотўғри қарорга келиш билан биргаликда, тўпни ҳам эплаб теполмади.
Гиди Канюк "Пахтакор"га устунлик тақдим этиши мумкин бўлган вазиятда адашган бўлса, бошқа бир легионер Тиаго Безерра жамоани ўйинга қайтариши мумкин бўлган вазиятни кўкка совурди.

Учинчи легионер Ростин Гриффитс эса Лобановга тўпни узатганидан кейин дарвозабон кулгули голга сабабчи бўлди. Бу хато эса "Пахтакор"ни буткул ўйиндан ташқари ҳолатда қолдирди.


Марко Симич эса ўйин давомида кўп асабийлашди ва ҳимояда бир текис ўйнай олмади. Учрашув давомида кўп вақтини ҳакам ва рақиб футболчилари билан баҳслашга сарфлаган Симични Арвеладзе алмаштирди.

"Пахтакор" учун мавсумдаги охирги ва энг муҳим ўйинда Арвеладзе танлаган легионерларнинг ҳеч бири ишончни оқлолмади. Аксинча, уларнинг вазиятларни кўкка совуришлари ва ўйинда деярли кўриниш беришмагани жамоага қимматга тушди.

Фақатгина иккинчи бўлимда Яхшибоевнинг майдонга тушгани "Пахтакор" ўйинини маълум муддат яхшилади, дейиш мумкин. Аммо Яхшибоевнинг бир ўзи қисқа вақт ичида "Насаф"га Қаршида қаршилик қилишга кучи ва вақти ҳам етмасди.

"Насаф"да эса бутун жамоа яхши ўйнади. Бош мураббий Бердиев танлаган ва қўллаган тактика тўлиқ иш берди.

"Пахтакор"га қарши ўйинга тайёрлаб қўйилган ушбу тактик режа Бердиевга тарихий кумуш медални тақдим этди.

Захирадан майдонга туширилган футболчилар ҳам ўйинни кучайишига хизмат қилишди. Футболчилар ўзларига бириктирилган тактик функцияларини аъло даражада уддалашди.

Жамоа тўпурарлари Черан, Абдурахимов ва Абдихолиқов "йил ўйини"да ўз ишларини ажойиб бажаришди.

Жамоа сардори Акмал Шораҳмедов учрашувнинг сўзсиз энг фаол ва энг яхши футболчиси бўлди. Шораҳмедов ўзининг етакчилик хусусиятлари билан жамоадошларига керак пайтда, керакли даражада таъсир қилди. Тиаго Безеррани эса ўз қанотида тўлиқ зарарсизлантирди.
Санжар Қувватов ҳам икки маротаба жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди.

Бу ўйинни бу каби чиройли ва файзли ўтишида нафақат футболчиларнинг ажойиб ўйинлари, балки стадионни тўлдириб турган мухлисларнинг ҳам ҳиссаси жуда катта бўлди.

Агарда трибуналар ишқибозлар билан шундай тўлиб-тошадиган бўлса, ҳар қандай ўйин фони шу даражада безалади.
Футболчилар ҳам майдонда бор кучларини сарф қилишади. Азарт, драйв пайдо бўлади. "Насаф"нинг иштиёқи кучайишида албатта мухлисларнинг хизмати катта.

Қани эслаб кўрингчи, қачон охирги марта Жасур Ҳасановни бу каби агрессив ёки асабий кўргансиз? Ёки табиатдан анча босиқ бўлган Рўзиқул Бердиевни ҳиссиётларга берилганини ҳар доим ҳам кузатавермайсиз. Ҳаётда дўст бўлган футболчиларни майдонда бу каби тортишувларга, кескин курашларга киришганини ҳар ўйинда ҳам кўравермаймиз. Чунки Олий лигада ҳар доим ҳам стадион мухлислар билан тўлавермайди. Кўп нарса мухлисларга боғлиқ.

Ўйин ҳар қанча муҳим бўлмасин, финал ёки олтин медал тақдири ҳал этилмасин, агарда трибуналарда мухлислар йўқ бўлса, бу каби кескин курашлар ёки чиройли футболни кўрмаймиз. Ўйин чиройли ўтиши фақатгина футболчиларга боғлиқ эмас, кўп жиҳатдан стадионни тўлдирадиган мухлисларга боғлиқ. Айнан мана шундай ўйинлар фонида футболчиларда ҳам иштиёқ кучаяди, мотивация пайдо бўлади, уларда ўсиш кузатилади.

Кечаги "Насаф" - "Пахтакор" учрашувини шундоқлигича мухлисларсиз томоша қилиб кўринг, катта эҳтимол ўша ўйиндан ҳеч қандай завқ ёки роҳат олмайсиз. Ололмайсиз.

Футболнинг ичини футболчиларнинг маҳорати безаши мумкин, аммо унинг устини мухлислар безашади.

Зеро футбол фақат мухлислар учун.

Муаллиф :
Рейтинг: +65   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика