UZ

Сўнгги янгиликлар

12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  0 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  0 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  1 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  4 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  2 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  4 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  8 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0

Харри Кейн: “Варди билан яқинда ҳам захира ўриндиғида ўтирардик” Янгиликлар

Харри Кейн: “Варди билан яқинда ҳам захира ўриндиғида ўтирардик”

Икки йил ичида Харри Кейн “Тоттенхэм” захира футболчисидан Европанинг энг яхши ҳужумчиларидан бири бўлишга қадар йўлни босиб ўтди.

Энди эса у терма жамоа таркибида Францияда ўтадиган Европа чемпионатига боришга ҳозирланмоқда.

- Англия терма жамоаси ўйинини қачон биринчи бор кўргансиз?
- Майкл Оуэн Аргентинага қандай гол урганини эслайман. У такрорланмас бўлганди – кўриб, қачондир шундай иш қилишни орзу қилганман. Бу энг эрта хотираларимдан бири. Ўшанда жуда ёш эдим, лекин терма жамоа ўйинларини ака ва опаларим билан бирга кўрардим. Термамиз гол урганда бундан қувонардим. Ҳамиша содиқ ишқибоз бўлганман.

- Икки йил олдин “Тоттенхэм”нинг асосий таркибига киришга уринаётган пайтингиз Евро-2016га терма жамоа билан боришни тасаввур қилганмисиз?
- Доим терма жамоа сафидан ўрин олиш ва йирик турнирда иштирок этишни хоҳлаганман. Ўшанда бу менга етиб бўлмасдек туюларди – демак, янада чин юракдан ишлаш зарур эди. Футболнинг маъноси ҳам шунда: куч берасан ва ўрнига нимадир оласан. Охирги 18 ойда мен натижани кўряпман. Европа чемпионатини сабрсизлик билан кутяпман. Бу мен учун ўзгача воқеа бўлади. Умид қиламанки, унда максимал имкониятимни кўрсата оламан.

- 2013 йилдан бери қандай йўлни босиб ўтганингизни тасаввур этиш қийин. Сиз ва Жейми Варди Чемпионшипда “Лестер” “Барнсли”га 0:2 ҳисобида енгилган учрашувида майдонга туширилмаган.
- Ҳа, вақт сездирмай ўтиб боряпти. Бу яқиндагина бўлганга ҳам ўхшамайди – мен Жейми захира ўриндиғини иситиб ўтирардик. У билан бу ҳақида эсламадик, аммо суҳбатлашишга фурсат бўлади. Кўп нарсалар ўзгарди. У фантастик мавсум ўтказди. Кўряпсизми, футболда ўзгаришлар қанчалик тез бўлади? Муҳими – ўзингга ишонишда давом этиш. Жейми билан бирга оғир меҳнат туфайли юқори савияда ўйнашимизни исботладик.


- Сизга ўтган йили Чехияда ўтказилган 21 ёшгача футболчилар чемпионатидаги тажриба қўл келиши мумкинми?
- Натижага қарамай, бу жуда фойдали бўлганди. Биз мусобақа руҳини ҳис қилдик, ҳар 3-4 кунда учрашувлар бўлиб ўтганда қандай бўлишини кўрдик. Ўйлашимча, бу жуда муҳим. Шундай тажрибани хоҳлардим ва у Европа чемпионатида менинг устунлигим бўлади.

- Ўтган мавсумда муваффақиятингиз клуб ва мамлакат учун кутилмаган ҳолга айланди. Омманинг талаби ошганда нималар ўзгарди?
- Бу йил барчаси бошқача бўлди. Бир йил олдин мени ҳеч ким билмасди, ҳозир эса аксинча. Мени майдонда яқинроқ таъқиб қилишмоқда, баъзида икки нафар ҳимоячи қаршилик кўрсатмоқда. Бунга мослашишга тўғри келади. Лекин энг яхши футболчилар ҳамиша тўп киритишга имкон топишади.

- Инглизлар доим терма жамоадан юқори натижа кутишади. Ўйинчилар бу босимга дош беришнинг уддасидан чиқа олишадими?
- Шубҳасиз. Босимга дош бериш профессионал футболчининг иши. Мамлакат бизнинг елкамизда турибди – буни тушунамиз. Терма жамоа учун ўйнаш руҳан осон эмас, айниқса Англия учун. Аммо бошқа йўл йўқ.

- Уэйн Руни билан энди бирга ўйнашни бошладингиз. У билан майдонда яхши шериклар бўла оласизларми?
- Мураббий ким асосий таркибда тушишини ҳал қилади. Керак бўлса, биз бирга ишлаймиз. Уэйн — ажойиб футболчи, сардор ва етакчимиз. У билан ҳар бир машғулот ва ўйин юқори савияда бўлади.


- “Тоттенхэм”даги шерикларингиз билан терма жамоада қулайроқми?
- Эҳтимол. Ҳар кунни бирга ўтказамиз, бир-биримизни яхши биламиз. Меҳмонхонада вақтни бирга ўтказишга ўрганганмиз. Терма жамоада ҳам барчаси яхши кўринишда, дўстона муҳитга эгамиз.

- Францияга олиб кетиш учун ўзингизга фильмлар танлаб бўлдингизми?
- Ҳозирча йўқ. У ерга қизиқарлироқ фильмларни танлаб олиш керак бўлади.


- Англия чемпионга айланиши мумкинми?
- Бизда ажойиб ёш жамоа, кўплаб иқтидорли футболчилар бор. Нима бўлишини кўрамиз. Тажриба ва ёшликнинг аралашмаси ҳамиша яхши. Терма жамоада нималарга қодирлигини намойиш этишни истайдиган ёшлар кўп. Тажрибали ўйинчилар эса бундай турнирларда нима қилиш кераклигини яхши билишади. Гуруҳимиз осон эмас, лекин кучимизга ишонамиз ва мусобақа бошланишини интиқлик билан кутамиз.

- Клубдаги дербиларда натижангиз ёмон эмас. Буни Англия ва Уэльс ўртасидаги дербига ҳам кўчира оласизми?
- Ҳа, шундай бўлишига умид қиламан. Бу учрашув атрофида кўп гаплар охирги кунгача юзага келади. Ушбу баҳсни ҳам орзиқиб кутяпмиз.

- “Тоттенхэм” футболчилари терма жамоага бундай мусобақаларда яхши иштирок этишга кўп бор ёрдам беришган: Гари Линекер, Тедди Шэрингем, Пол Гаскойн. Бу рўйхатни тўлдиришни хоҳлайсизми?
- Албатта. Улар ажойиб ўйинчилар бўлишган, клуб ва терма жамоа афсоналари. Уларнинг муваффақиятини қайтаришни истардим. Меҳнат қилишда давом этса қачондир мени ҳам улар билан бир қаторда эслашларига умид қиламан.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика