Харри Кейн "Тоттенхэм"нинг мақсади ҳақида гапирди
02 апр 2018 21:46
Янгиликлар
Харри Кейн "Тоттенхэм"нинг мақсади ҳақида гапирди
"Шпорлар"нинг энг яхши футболчиси муҳими тўртталикка кириш деб ҳисобламоқда.
"Челси" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Тоттенхэм" кейинги йилга ўзи учун Чемпионлар лигасини деярли ҳал қилди. Кейн Англия кубогидаги ғалаба мавсумни ажойиб қилган бўларди деб ҳисобламоқда. Шунга қарамай, асосий урғу Премьер-лигага қаратилади.
"Ўйлашимча, Чемпионлар лигасига йўл олиш - шарт бўлган банд. Биз Кубокни ютишга ҳаракат қилишимиз керак. Агар буни уддалай олсак мавсум жуда яхши ўтди дейиш мумкин.
Шубҳасиз, "Сити" бу мавсум олдинга ўтиб кетди. Шунга қарамай, биз ҳозир яхши ҳолатдамиз", - деди Кейн.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар