UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!  0 11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  1 10:40Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди  2 10:12«Ювентус» юлдузи Лондонга кўчиб ўтишга яқин  0 09:46Неймар идеал футболчи қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди  2 09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  6 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  33 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  18 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  3 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  11 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  1 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  18 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  16

Хан Ли: «Келишувимиз асоси – «Милан»га нисбатан муҳаббат» Янгиликлар

Хан Ли: «Келишувимиз асоси – «Милан»га нисбатан муҳаббат»

Теглар :  МиланХитой
Хабарингиз бордир, Италия­нинг энг совриндор клубларидан бири «Милан» ҳам хитойлик сармоядорлар ихтиёрига ўтди.

Шубҳа йўқ, қитъадошларимиз «А» серия­сининг яқин ўтмишдаги «гегемон» клубини катта умид ва мақсадлар билан сотиб олишди. Харидор компания  - Sino-Europe Sports ижрочи-директори Хан Ли Италия матбуотига берган илк интервьюсида буни алоҳида ишонч билан таъкидлади: «Сармоядорлар бор ва биз уларнинг ёрдамлари билан «Милан»га буюклик ёрлиғини қайтарамиз».

- Айтингчи, сизнинг гуруҳингиз нега айнан «Милан»ни сотиб олишга қарор қилди?


- Сабаблар оддий: «Милан» - жаҳон футболидаги энг буюк жамоалардан бири. Унинг тарихи ёрқин ғалаба ва муваффақиятларга тўла. Дейлик, сайёрамизнинг турли бурчакларида «россонерлар» мухлисларини учратиш мумкин. Хусусан, Хитойда ҳам бу клубга ошуфта ишқибозлар кўп. Айтишим жоиз, бизда 80-йилларда биринчи бўлиб айнан «А» серияси, яъни «Милан» иштирокидаги ўйинларни олиб кўрсатишган. Демоқчиманки, бир неча авлод вакиллари ушбу жамоани қўллаб-қувватлаб келмоқда. Мен шундай мухлислардан бириман. Ўз ўрнида, синьор Берлусконига миннатдорчилик билдиришим жоиз. Ўйлайманки, у «Милан»­ни чўққига қайтариш миссиясини бизга ишониб топшириб, адашмади.

- Хўш, режаларингиз қандай? Клуб мавқеини ниманинг ҳисобига тикламоқчисизлар?

- Аввало, ишончли ва савия­ли менежерлар гуруҳини тузишимиз керак. Шундан ке­йингина таркибни кучайтириш учун трансферлар бозорида иш бошлаймиз. Бу ҳаракатлар қишда старт олади ва навбатдаги ёзда изчил давом эттирилади. Шунинг баробарида бутун дунё­да бизнес лойиҳасини ривожлантиришни мақсад қилганмиз. Айниқса, Хитой бозорига катта урғу қаратамиз. Хуллас, алоқалар тармоғи ҳамда стратегик ҳамкорлар орқали клубнинг турли соҳаларга халқаро таъсирини оширишни кўзлаганмиз. Оддий айтганда,  «Милан» ва Хитой бозори ўртасида ўзига хос кўприк бўлишини хоҳлаймиз. Бунинг учун глобал стратегик захиралардан тўлиқ фойдаланамиз.

- Умуман, компания ҳисобида ушбу келишувни бинойидек амалга ошириш учун етарли миқдорда сармоя борми?


- Инвесторлар рўйхати аллақачон тасдиқланди. Демак, молиялаштириш масаласида қандайдир муаммо юзага келмайди. Белгиланган маблағ вақтида берилади.

- Сармоядорлар қаторида Ли Юнхун ва Haixia Capital борлиги маълум қилинди. Бошқа номларни ҳам айта оласизми? Sino-Europe умумий ҳисобда Fininvestга 420 миллион евро тўлаши керак. Бу сумманинг маълум қисми банкдан олинадиган қарз билан қопланиши ростми? Айтишларича, Sino-Europe бошқарув кенгашининг ҳар бир аъзоси кўпи билан 15 фоиз акцияга эгалик қилиши мумкин экан...


 - Инвесторлар рўйхати келишув ишлари батамом тугаганидан кейин расман эълон қилинади. Бошқа жиҳатлар хусусида ҳозирча маълумот беролмайман.

- Sino-Europe Sports президенти Ли Юнхун Хитойда унча машҳур эмас. У ҳақда нима дея оласиз?


 - Хитой - улкан мамлакат, аҳолиси жуда кўп. Бас, шундай экан, ҳар бир бизнесменни таниш шунчаки, мумкин эмас. Фақат шуни алоҳида таъкидлашим керак, жаноб Лининг омилкор эканлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

- Шундай фикр борки, «Милан»ни сотиб олиш - бу атиги молиявий операция. Яъни компания шу орқали биржада ўз обрўсини кўтармоқчи экан. Ҳарқалай, айримлар келишувнинг спорт жиҳатлари сизларни унча қизиқтирмаслигини таъкидлашяпти.


 - Ишонтириб айтаман, ушбу келишувимиз асоси - клубга нисбатан муҳаббат ва эҳтирос. Компаниямиз лойиҳаларидан бирини бежиз Rossoneri, деб номламадик. «Милан»га боғлиқ лойиҳамизга келсак, клуб барча тиффозиларга тегишли бўлишини истаймиз. Асосий урғу шунга қаратилади. Хуллас, келишув расман амалга оширилганидан сўнг «Милан»ни барча йўналишларда кучайтириш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз. Ҳозирча биржа рейтинги хусусида гапиришга эрта. Зеро, бирламчи вазифамиз - жамоани тўғри йўлга олиб чиқиш.

- «Милан»ни сотиб олиш операциясида Хитой ҳукуматининг роли қандай?


 - Сармоядорлар қаторида Haixia Capital, Sino-Europe Sports ва яна бир нечта йирик ташкилот бор. Бош­қа гапга ҳожат бўлмаса керак.

- Шахсан сизда спорт бўйича тажриба борми? Дейлик, Wanda Sports учун ишлаганингиз ростми?

- Ўйлайманки, спорт бизнесида энг муҳими - менежерлар жамоаси. Юқорида айтдим, бой тажрибага эга мутахассислар, чинакам профессионалларга ишлаш имкониятини яратиб бермоқчимиз. Зеро, ўзимиз акционер сифатида қолишни афзал биламиз ва менежер ролига даъво қилгимиз йўқ. Ҳозирда айрим масалалар аниқ - келишув расмийлаштирилганидан сўнг Марко Фассоне бош директор лавозимида иш бошлайди. У Италиянинг 4та гранд клубида фаолият юритган. Хуллас, Фассоне ҳақиқий профессионал, билимдон эксперт ва унга ишонса бўлади. Шахсан мен «Милан»ни муваффақият сари бошлай олишига шубҳа қилмайман. Умуман, клубга энг малакали мутахассисларни чорлашни режалаштирганмиз. Фассоне айни пайт айнан кучли менежерлар гуруҳини шакллантириш устида иш олиб боряпти. Энди ўзимга келсак, йўқ, Wanda таркибида фаолият юритган эмасман. Умуман, ишим доимо молиявий масалалар ҳамда музокараю, келишувларга боғлиқ бўлган.

- Италиялик менежер танлангани клубнинг кўплаб мухлисларини қувонтириши турган гап. Айтингчи, сизлар учун «Милан» анъа­наларини сақлаб қолиш қанчалик муҳим?


 - Тушунарлики, бу ўз-ўзидан катта аҳамиятга эга. Алоҳида таъкидлайман, барчамиз «Милан», умуман, Италия тарихи ва маданиятига ҳурмат билан ёндашамиз. Чунончи, маҳаллий маданият ва анъаналарни четлаб ўтиб, муваффақиятга эришиб бўлмаслигини яхши тушунамиз. Биламизки, «Милан» эҳтирос, шон-шуҳрат ва зафарлар тимсоли бўлган. Ишончимиз комилки, Фассоне - муносиб номзод. У «Милан»ни янада танитиш ва муваффақиятли фаолият юритишини таъминлашга қодир.

- «Милан»га анчадан буён мухлислик қилар экансиз, ўтмишдаги афсоналардан бирининг клуб тизимида ишлашига қандай қарайсиз?

- Ҳа, болалигимдан ашаддий тиффозиман. Мисол учун, «Сан Сиро»да куйланадиган кўплаб қўшиқларни ёддан биламан. Қайтараман, бу клубни қаттиқ яхши кўраман. Саволингизга келсак, жамоамиз эшиги биз билан эҳтиросларини бўлишадиган ва ҳамкорлик қилишни истайдиган, менежерларимизга ёрдам беришни хоҳлайдиган барча афсоналар, умуман, ҳамма-ҳамма учун очиқ.

- Тиффозилар армияси «Милан»­нинг яна юлдузларни сотиб олишидан умидвор. Sino-Sports Europe қишда ва келаси ёзда трансферлар учун 150 миллион евро ажратишини тасдиқлай оласизми? Эҳтимол, сиз жамоада кўришни алоҳида истайдиган футболчилар ҳам бордир...


- Табиийки, аввало, кучайишга муҳтож позициялар учун футболчи харид қилишга уриниб кўрамиз. Бироқ номзодлар масаласини биз ҳал қилмаймиз, аксинча, барчасини менежерлар гуруҳи ҳукмига ҳавола этамиз. Инчунин, ўзимиз танлаган менежерларга тўлиқ ишонишимиз ва уларнинг фикрларини қўллаб-қувватлашимиз шарт.

- Клубнинг зафарли юришида стадион масаласи ҳам жуда муҳим. Бу борада қандай ғоялар бор?  Жамоа «Сан Сиро»да қоладими ёки янги арена қурасизлар?

 - Умид қиламизки, ўйин куни мухлисларга яхши шароитлар таклиф этиш уддасидан чиқамиз. Уларнинг фикрларини диққат билан эшитамиз, менежерлар маслаҳатларини инобатга оламиз. Шундан кейин «Сан Сиро»ни янгилаш ёки бошқа арена қуриш хусусида якуний қарор чиқарамиз. Муддао шуки, «Милан» футболчилари ва тиффозилари топ-клуб вакиллари эканликларини қалбан ҳис қилишсин ва уй стадионида мутлақо қулайликни сезишсин.

- Bloomberg ва Caixin манбаларининг хабар беришича, Fininvestга юборган  тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар қалбаки экан. Нима бўлганини тушунтириб бера оласизми?


- Бу ёлғон маълумот. Умуман, компаниямиз ушбу масала юзасидан расмий баёнот бериб, барчасини инкор қилишга улгурди.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика