UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  9 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  107 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Хамеснинг отаси ўғли "Атлетико"га ўтишига шаъма қилди Янгиликлар

Хамеснинг отаси ўғли "Атлетико"га ўтишига шаъма қилди

Колумбия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг отаси Хуан Карлос Рестрепо ўғлини "Атлетико"га ўтишга яқин деб ҳисоблайди.

"Сени кўришни хоҳлашадиган жойда ўйнаш керак. Хамесга энг яхши клублар қизиқаётганлиги бахт. Мен ўғлимнинг қаерга ўтишни хоҳлаётганлигини билмайман. У "Атлетико"га яқинми ёки "Наполи"га? У аллақачон Мадрид, Испания билан таниш. Унинг бу мамлакатда ўз уйи бор. Менинг фикримча шу омиллар унга қарор қабул қилишда ёрдам беради", - дейди Рестрепо.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Хамес шу йили Испания фуқаролигини қабул қилди.

Хамес фаолиятини Колумбиянинг "Энвигадо" клубида бошлаган ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Бавария" ва "Реал"дан ташқари "Банфилд", "Порту" ва "Монако" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Ярим ҳимоячи 2011 йилдан бери Колумбия терма жамоасида ҳаракат қилади.

Футболчи якунланган мавсум барча турнирларда 35та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 7та ассист қайд этган.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика