UZ

Сўнгги янгиликлар

17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  0 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  4 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 17:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  10 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   4

Халқаро мусобақа. "Пахтакор" ва "Насаф" иккинчи имтиҳонга тайёрми? Янгиликлар

Халқаро мусобақа. "Пахтакор" ва "Насаф" иккинчи имтиҳонга тайёрми?

Ушбу ҳафта яна клублар ўртасидаги халқаро ўйинларни кўрамиз.

"Пахтакор" ОЧЛ Элит 2-турида майдонга тушса, "Насаф" ОЧЛ 2 мусобақасида 2-турни ўтказади. "Пахтакор" эртага Эронда "Персеполис" меҳмони бўлади. Маълумот учун, "Персеполис" дастлабки турни сафарда "Ал Аҳли"га қарши ўтказиб, 0:1 ҳисобида мағуб бўлди. "Пахтакор" эса Тошкентда ўтказилган баҳсда "Ал Васл"га худди шу ҳисобда имкониятни бой берди. 

"Персеполис" бу ўйинга қадар ўз миллий чемпионатида "Истиқлол"га қарши баҳс олиб бориб, 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ягона гол 90+3-дақиқада Ҳоссейн Канани томонидан киритилди. Учрашувда ҳамюртимиз Остон Ўрунов иштирок этмади. "Пахтакор" эса Эрон сафари олдидан "Олимпик" билан куч синашиб, 6:0 ҳисобида зафар қучди. Қуйида маълумот сифатида ОЧЛ Элит мусобақасининг 1-турида қайд этилган натижалар ва 2-тур учрашувларини келтириб ўтамиз.

ОЧЛ Элит. 1-тур натижалари

16 сентябрь. "Ал Айн" (БАА) - "Ал Садд" (Қатар) 1:1

16 сентябрь. "Ал Шорта" (Ироқ) - "Ал Насср" (С.Арабистони) 1:1

16 сентябрь. "Истиқлол" (Эрон) - "Ал Гарафа" (Қатар) 3:0

16 сентябрь. "Ал Аҳли" (С.Арабистони) - "Персеполис" (Эрон) 1:0

17 сентябрь. "Пахтакор" (Ўзбекистон) - "Ал Васл" (БАА) 0:1

17 сентябрь. "Ал Райян" (Қатар) - "Ал Ҳилол" (С.Арабистони) 1:3

2-тур учрашувлари

30 сентябрь. 21:00. "Ал Садд" - "Истиқлол"

30 сентябрь. 21:00. "Персеполс" - "Пахтакор"

30 сентябрь. 21:00. "Ал Васл" - "Ал Аҳли"

30 сентябрь. 23:00. "Ал Насср" - "Ал Райан"

1 октябрь. 23:00. "Ал Гарафа" - "Ал Айн"

1 октябрь. 23:00. "Ал Ҳилол" - "Ал Шорта"

2 октябрь куни "Насаф" ҳам ўз ўйинини ўтказади. Қаршиликлар Марказий стадионда БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клубини қабул қилишади. "Насаф" ОЧЛ 2 илк турини сафарда "Қувайт СК"га қарши ўтказиб, ўйинда ҳисоб очилмади. "Шабаб Ал Аҳли" эса ўз майдонида Иорданиянинг "Ал Ҳуссейн" клубидан 3:1 ҳисобида устун келди.

"Шабаб Ал Аҳли" Қаршига келишдан олдин "Ал Оруба" билан беллашиб, 4:1 ҳисобида ғалабага эришди. Қизиғи шундаки, учрашувдаги барча голлар легионерлар томонидан киритилди. Хусусан Гильерме Да Сильва, Юрий Цезар, Бруно Каскардо ва Федерико Картабиа меҳмонларнинг голига муаллифлик қилишди.

Айни пайт "Шабаб Ал Аҳли"да тўп тепаётган легионерлар орасида энг машҳури Сардор Азмун бўлиб, у мазкур баҳсда майдонга тушди, бироқ 65-дақиқада пенальтидан тўп кирита олмади.

"Насаф" бўлажак учрашув олдидан охирги баҳсни кеча "Бунёдкор"га қарши ўтказиб, 2:2 ҳисобини қайд этди. Эътиборлиси, Қаршиликлар сафида ҳам фақат легионер футболчилар гол муаллифи бўлди: Зоран Марушич ва Марко Станоевич. Қуйида ОЧЛ 2 натижалари ва кейинги ўйинларни келтириб ўтамиз. "Насаф" ва "Пахтакор"га эса омад тилаб қоламиз.

ОЧЛ 2. 1-тур натижалари

18 сентябрь. "Шабаб Ал Аҳли" (БАА) - "Ал Ҳуссейн" (Иордания) 3:1

18 сентябрь. "Қувайт СК" (Қувайт) - "Насаф" (Ўзбекистон) 0:0

2-тур учрашувлари

2 октябрь. 19:00. "Насаф" - "Шабаб Ал Аҳли"

2 октябрь. 21:00. "Ал Ҳуссейн" - "Қувайт СК"

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика