Халқаро Чемпионлар Кубоги-2019. Бугун "Реал" – "Арсенал" ҳамда яна учта ўйин ўтказилади
24 июл 2019 00:50
Янгиликлар
Халқаро Чемпионлар Кубоги-2019. Бугун "Реал" – "Арсенал" ҳамда яна учта ўйин ўтказилади
Халақаро Чемпионлар Кубоги мавсумолди ўртоқлик турнир доирасида бугунги кундан тўртта баҳс ўрин олган.
Уларнинг биринчиси, Тошкент вақти билан 04:00да «Реал» ҳамда «Арсенал» учрашуви билан бошланади. Ўйин АҚШнинг Мэриленд штатидаги «Федэкс-филд» ўйингоҳида бўлиб ўтади.
Соат 06:00да Бундеслиганинг амалдаги ғолиби «Бавария» Канзас-Сити шаҳридаги (АҚШ, Миссури штати) «Чилдренс Мерси Парк» аренасида «Милан»га қарши тўқнаш келади.
Мазкур учрашув билан параллель тарзда Арлингтондаги (АҚШ, Вашингтон штати) «Глоб Лайф Парк» стадионида Мексиканинг «Гвадалахара» ҳамда «Атлетико» ўртасидаги ўйин ҳам старт олади.
Куннинг сўнгги учрашуви эса Хитойнинг «Нанкин» шаҳридаги «Олимпия» ўйингоҳида «Ювентус» ва «Интер» ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу тўқнашув 16:30га белгиланган.
Ҳозирча турнир жадвали қуйидагича кўриниш олган:

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар