Халилович: "Мени кўплаб клублар чақиришяпти, аммо мақсадим - "Барселона"да ўйнаш"

Aslanov Jasurbek
23 май 2016, 14:16
"Барселона" ярим ҳимоячиси Ален Халиловичнинг сўзларига кўра, унинг хизматларига кўп клублар қизиқиш билдирмоқда.

"Таклифлар бор ва кўплаб клублардан қўнғироқлар бўляпти. Аммо айни дамда фақат Европа чемпионати ҳақида ўйлаяпман. Бу турнирда Хорватия сафида ўзимни кўрсатмоқчиман. "Спортинг"да ажойиб мавсум ўтказдим. Мақсадим "Барселона"да ўйнаш" - дейди Халилович.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Hina