

"Ҳозир Америкада эканлигимиздан хурсандман. Ҳаво жуда иссиқ бўлишига қарамай, тинимсиз ишлаяпмиз.
Гаттузо бахтли. У бизни қўллаб-қувватламоқда, ишга борини беряпти. Гаттузо қўл остида шуғулланаётганимдан хурсандман.
Навбатдаги баҳс биз учун энг муҳими. Тайёргарлик кўриш учун вақт етарли" - дейди Халилович.
"Милан" 1 август куни International Champions Cup-2018 турнири доирасида "Тоттенхэм"га қарши учрашув ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан 05:30да бошланади.



