UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  0 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  1 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:28Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" – "Бавария". Таркиблар аниқ!  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  5 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  8 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  75 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  12 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  1

Хайрулла Каримов: Ёшлигимизда бундай шароитларни тасаввур ҳам қилмаганмиз. ВИДЕО Янгиликлар

Хайрулла Каримов: Ёшлигимизда бундай шароитларни тасаввур ҳам қилмаганмиз. ВИДЕО

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, “Бунёдкор” кубоги-2014” турнирининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Расмий очилиш маросимида “Бунёдкор” жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишди. Фурсатдан фойдаланиб, “қалдирғочлар” сардори Хайрулла Каримовнинг мусобақага доир фикрлари билан қизиқдик.

- Муҳтарам юртбошимиз 2014 йилни “Соғлом бола йили” деб эълон қилдилар. Шу муносабат билан “Бунёдкор” футбол клуби ушбу турнирни ташкил этди. Мана ҳозир мусобақанинг очилиш маросимида гувоҳи бўлдикки, ҳар бир вилоятдан 16та жамоа ташриф буюрган. Бу албатта қувонарли ҳол. Нега деганда, ҳозирги пайтда спортга, хусусан футболга қаратилаётган эътибор, бундай стадионлар, майдонлар инсонни хурсанд қилади. Мусобақа орқали ёш футболчилар дўстлар орттиришади, маҳоратларини оширишади. Шунингдек, бундай замонавий майдонларда тўп тепишиб, завқ олишади. Футболга энди-энди кириб келаётган пайтларимизни эсга олдим. У пайтларда ҳам мусобақалар бўларди, бироқ ҳозиргидек шароитларни умуман тасаввур ҳам қилмаганмиз. "Бунёдкор" стадионида очилиш маросимининг бўлиши жуда катта нарса. Фурсатдан фойдаланиб, “Бунёдкор” жамоаси номидан турнир қатнашчиларига омад ва зафарлар тилайман. Энг асосийси, ёш футболчилар турнирни ҳеч қандай жароҳатларсиз ўтказиши ва якунда энг кучли жамоа ғалаба қозониши тарафдориман, - дейди Хайрулла Каримов.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика