UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  20 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  30 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  96 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1026 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Хайрулла Каримов: "ОЧЛда жамоамиз олдига энг юқори марра қўйилган" Янгиликлар

Хайрулла Каримов: "ОЧЛда жамоамиз олдига энг юқори марра қўйилган"

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби сардори Хайрулла Каримов "Ал Жазира"га қарши плeй-офф учрашувига майдонга тушмади.
Шундай бўлишига қарамай жамоа етакчиси бу ўйиндан қониқди. Тажрибали ҳимоячи ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Ал Жазира"га қарши жуда чиройли ўйин бўлди. Албатта , ўйиндан ва натижадан жамоамиз қониқди. Бизнинг мақсад гуруҳ босқичига чиқиш эди. Шу билан бирга мавсумни мухлислар учун яхши кайфиятда бошлаб бериш вазифамиз эди. Ҳужумкор ўйинда ғалаба қозондик. Бу натижа билан тўхтаб қолмаслик керак. Ўйин якунлангандан бошлаб гуруҳ босқичи ҳақида ўйладик" , - дейди Хайрулла Каримов.

- "Бунёдкор"нинг ўйин олди матбуот анжуманида Хайрулла Каримов иштирок этиши ҳақида эшитган эдик. Кейинчалик майдонда ҳам асосий таркибда кўрмадик. Бунинг нима билан изоҳлар эдингиз ?

Бу мураббийнинг қарори ва уни ҳурмат қиламиз. Ким ўйинга тайёр бўлса ўша майдонга тушди. Ҳали мавсум олдинда ҳар бир футболчида ўзини кўрсатиш учун имконият етарлича топилади. Асосийси ким майдонга тушгани эмас натижадир.

- "Бунёдкор" ОЧЛда кўп йиллардан буён иштирок этиб келмоқда. Энди жамоа олдига вазифа қўйилиш фурсати етмадими ?

Жамоамимиз бу йилда ҳам ўз олдига энг олий вазифани қўяди. Умуман клубимиз мақсади ҳар қандай мусобақада фақат чемпионликдир. Бу йил ОЧЛда ҳам энг юқори марра қўйилган. Бунинг учун бизда имконият ҳам етади деб ўйлайман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика