UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  0 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  9 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  10 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  35 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13

Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа" Янгиликлар

Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"

"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо Чемпионлар лигасининг 2-тури доирасидан ўрин олган "Қайрат"га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биз аниқ режа билан келгандик ва олти очко тўплашни мақсад қилгандик. Кейинги ўйин "Ювентус"га қарши бўлади ва биз учун кўпроқ гол уриш муҳим эди. Мақсадга эришдик, футболчилар ўйинга жиддий ёндашди ва яхши ўйин намойиш этишди. Энди "Вильярреал" билан бўладиган ўйин ҳақида ўйлаб уйга қайтамиз," - деди Хаби Алонсо баҳс якунлангач.


Киллиан Мбаппенинг хет-триги ҳақида

"Ҳозир у шундай ҳолатдаки, ҳар бир ўйинда ҳал қилувчи роль ўйнамоқда. У жуда самарали, дарвоза олдида совуққонлик билан ҳаракат қилади ва буни яна бир бор исботлади. Унга имкон қадар кўпроқ вазият яратиб беришимиз керак. Дербида ҳам ажойиб гол киритди ва биз унинг маҳоратини янада ривожлантиришимиз лозим. Килианнинг голлари, ҳар куни жамоадошларига кўрсатаётган таъсири, ишга қай даражада берилиб кетгани ва мавсумни ажойиб тарзда ўтказа олаётганидан жуда мамнунман."


"Қайрат" ҳақида

"Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб эканлигини исботлади. Бу ерда ушбу мусобақанинг одамлар учун қанчалик аҳамиятли эканини кўрдик. Стадиондаги муҳит ажойиб эди. Энг яхши тилакларимни билдираман. "Қайрат"га омад тилайман!

Эҳтимол, ўйин бошида ўзимизни бироз ноқулай ҳис қилгандирмиз. "Қайрат"да бирга-бир вазият юзага келди. Бундай вазиятлар жамоани саросимага солиб қўйиши мумкин. Гюлер ноқулай вазиятларга тушиб қолди. Дастлабки дақиқаларда "Қайрат"нинг интенсивлиги мени ҳайрон қолдирди.

Агар вақтимиз кўпроқ бўлганида, бу ерда кўпроқ вақт ўтказишни истардим. Бу ердаги тоғлар ажойиб экан."



Рейтинг: +6   

Фикрлар

   
01 окт 10:57:23
Abdulatip Kz
Рамз Хикматов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
0:10 бўлишини кутган эдим, янаям шарманда қилиши керак эди бу мақтанчоқ қозоқларни!
Шу қозоқлар санга охшаб латта чайнамасдан харакат қилади. Сенга охшаган Футбол нималигини тушунмийдиганлар бошқалардан қолганини искаб шуни кайп деб юраверади. Духинг етса олдига бор шу габларингни гапиришга.
   
01 окт 09:57:44
Saidjamol
Рамз Хикматов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
0:10 бўлишини кутган эдим, янаям шарманда қилиши керак эди бу мақтанчоқ қозоқларни!
Kerak emas. Qöshnilar
   
01 окт 09:17:02
Рамз Хикматов
0:10 бўлишини кутган эдим, янаям шарманда қилиши керак эди бу мақтанчоқ қозоқларни!
   
01 окт 08:53:40
Habibullo Otamirzayev
Nimaga g'alati savollar berishadi bu jurnalistlar?
   
01 окт 05:44:59
Logistika
Бешбармоғимиз хақида фикрингиз демабди яхши
   
01 окт 01:32:04
Ochilov Farobiddin
Қозоқ журналистларам ўзимиздикилардан кам мас шекилли савол бериш бўйича)
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика