Хаби Алонсо: “Ўйлашимча, Клопп финалда барчани ҳайратда қолдиради”
22 май 2018 23:42
Янгиликлар
Хаби Алонсо: “Ўйлашимча, Клопп финалда барчани ҳайратда қолдиради”
“Ливерпуль” ва “Реал” клублари собиқ футболчиси Хаби Алонсо мерсисайдликлар устози Юрген Клопп ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бу Юрген учун биринчи финал эмас. У “Ливерпул”нинг етакчиси ва йигитларни муҳим ўйинга руҳлантира олиши шарт. Юрген ақлли ва жасур мураббий. У янгиликка интилувчан шу сабаб ўйлашимча, у финалда ўзгача нимадир ўйлаб топади ва биз барчамиз бундан ҳайратга тушамиз. Майдонда нима бўлишини вақт кўрсатади. Аммо мен ишонаманки, у финалда “Ливерпул”нинг ғалабасини юксак баҳоламоқда.
Ҳа, Клопп тўғри таъкидлади: агар у “Реал”ни финалда мағлуб этса буни 500 йилдан кейин ҳам эслашади. Агар сен улкан муваффақиятга эришган жамоанинг бир бўлаги бўлсанг, буни доимо эслашади. Бунинг учун қаерда ўйнашинингни аҳамияти йўқ: Ливерпулдами, Мадриддами ва ёки Мюнхенда”, дея Алонсонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Ливерпул” матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар