UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  0 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  7 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  6 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  15 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  175

www.championat.asia нинг ОСИЁ КУБОГИДА УРГАН РЕКОРДИ! Янгиликлар

www.championat.asia нинг ОСИЁ КУБОГИДА УРГАН РЕКОРДИ!

Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогида www.championat.asia га кунига 2000 нафар киши кирар эди. БААда рекордни янгиладик.

13 январь куни сайтимиз 205000 (ИККИ ЮЗ БЕШ МИНГ) лик маррани забт этди ва бу ўзбек футбол сайтлари ичида рекорд ҳисобланади. Фақат футбол хабарлари бўлган сайт учун бу жуда катта ютуқ. Бугунги кунда сайтимиз ўзбек футболининг бир бўлагига айланиб улгуриб бўлди десак муболаға бўлмайди.


Бу ўқувчиларимиз ва тиним билмай ишлаётган ижодий ҳамда техник гуруҳнинг ютуғи!


Осиё Кубогидаги жамоамиз. Тепа чапдан ўнга: Жасур Асланов, Зоир Турсунбоев, Камолиддин Алимов, Хайрулла Холиқов, Шаҳбоз Беғамов.
Пасдан чап: Гайрат Хасбиуллин, Толибжон Қосимов, Нодирхўжа Юлдашев ва Нарзулла Сайдуллаев.

Бунинг учун Гайрат, Нарзулла, Холиқов, Алимов, Шаҳбоз, Нарзулла, Зоир, Азиз, Толиб, Нурий, Лена, Камила, Лёха, Лёня, Алишер ака, Омонжон, Нозима, Жаҳонгир, Жасур, Исломбек, Марат, Артём. Янгилардан Ниғмон, Нодир, Асрор, Миржалолларга раҳмат айтаман. Биз ҳали кенгайишда давом этамиз. Энг катта мақсадими 2027 йилги Осиё Кубогида 2 млнлик маррани забт этиш. Яна бир катта орзуим, www.championat.asia ни Google, Facebook, Apply каби катта державалардаги иш муҳитини олиб кириш. Ходимлар ишга ҳудди ўз уйига ташриф буюргандек келишларини исташ. Бу кунлар ҳам албатта келишига ишонаман.

Ундан ташқари, Бахтиёр Ширинов, Беҳзод Назаров, Акрамжон Мамадалиев, Дилдорахон, Абдураҳмон Фозилов, Алишер ака Никимбаев, Фурқат Нишонов, Шуҳратбек Жўраев каби футбол ичи ва атрофидаги инсонларга ҳам раҳмат айтаман. Улар қаторига Ҳасан Пирмуҳамедов, Анвар ака Илёсов, Улуғбек ака Мирзаев кабиларни қўшиб ўтаман. Устозлардан яна Владимир Сафаров, Мирзаҳаким Тўхтамирзаев каби мутахассисларни алоҳида такидлаб ўтаман.

Хуллас, «СА»ни «СА» бўлишида ҳамма, ҳамманинг катта ҳиссаси бор. Айниқса сайтимиз ўқувчиларининг. Сизнинг ишончингиз билан ҳам шу даражага етдик, РАҲМАТ!

Биз мақсадларимиздан бирига етдик, энди навбат Сизларга футболчи дўстларимиз!

Сайтимиз ҳақида ҳали билмаганлар кўп! Сайтимиз ривожи йўлида футболга бефарқ бўлмаган дўстингизга www.championat.asia ҳақида хабар беринг ва биргаликда янги марраларни забт этишда ўз ҳиссангизни қўшинг!

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +146   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика