UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ярим финалини "CА"да жонли кузатинг, биз Жиддадамиз! Янгиликлар

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ярим финалини "CА"да жонли кузатинг, биз Жиддадамиз!

Журналист бўлишнинг энг зўр томони ҳам шунда, дунё кўрасан. География фанидан қолдириб юборган дарсларингни жонли кузатасан.

"AKFA" компанияси 2023 йил болалар футболида асосий ҳомийларимдан бири бўлди. Ишим маъқул келди шекилли улар клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига ҳам ҳомийлик қиладиган бўлдилар. Лекин ҳеч қандай мажбурият юкламадилар, шунчаки. Еган оғиз уялар, ўзим уларни ҳомий деб эълон қилдим.


Икки кеча Мадинада тунаб, кеча Жиддага етиб келдик. Саргузаштларга бой бўлаётган мусобақамиз декабрь ойига тўғри келганлигини учун ҳавога эътироз қила олмаймиз. Барчаси жойида. Худди биз каби кеча "Манчестер Сити" ҳам Саудия Арабистонига учиб келди. Кўпчилик Холланд мусобақада иштирок этмаса керак деган фикрни илгари сурганди, аммо у асосий таркиб сафида Жиддага келди.


Тезкор маълумотларни ТЕЛЕГРАМдаги каналимда кузатишингиз мумкин.


Мен финалда "Ал Иттиҳод" - "Манчестер Сити" ўйинини кутгандим. Аммо футболда сен истаганинг эмас, майдондаги ўйин ҳал қилади. Илк босқичдан ўтган Бензема бошчилигидаги клубга "Ал Аҳли" ҳеч қандай имконият қолдирмади. 3:1 ҳисобида мисрликларнинг ғалабаси билан тугаган ўйиндан кейин Марсело бошчилигидаги "Флуминенсе" ярим финалда Африка чемпионига қарши баҳс олиб борадиган бўлди.


Саудия Арабистони 1985 йилда таваллуд топган шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон Ал Сауд бошчилигида жуда катта туб ўзгаришларга қўл урганини спортда ҳам кўряпмиз. "Ал Ҳилол", "Ал Насср", "Ал Иттиҳод", "Ал Аҳли" ҳукумат лойиҳаси сифатида катта маблағ билан молиялаштирилди. Бугун "Saudi Arabia Vision 2030" дастури асосида миллиардлаб долларлар туризм йўлида ишлатила бошлади, энди Саудия Арабистони БАА ва Қатар каби очиқлик сиёсатини танлади. Шунинг учун ҳам мамлакатга кириш ҳуқуқини берувчи визаларни олиш жуда осон бўлиб қолди.



Қисқаси биз медиа марказдан аккредидацияларимизни олиб ишга киришдик. Марказдан машғулот майдонига махсус автобуслар қўйилган. Ундан кейин сиз бемалол иккинчи матбуот анжуманига ҳам улгурасиз. Медиа марказда бепул 10 таомлар ҳам мавжуд. Қатардаги ЖЧда қатнашган ҳамкасбларим битта бутербродга 20-30 доллар тўлагани эсимда.


"Флуменесе" машғулотлари клубнинг розилиги билан 30 дақиқа очиқ бўлди. Аслида регламентга кўра 15 дақиқа белгиланган. Афтидан Бразилиядан келган кўплаб ОАВ ҳурмати шундай қилинди. Машғулотларни тугатиб меҳмонхонага қайтдик ва тунги Жиддани айландик. Энди Дубай саёҳатини четга суриб қўйсак ҳам бўларкан дедим. Жидда борган сари замонавийлашяпти. Дубайга солиштирганингизда эса тинчроқ.




Бугун Жидданинг қадим тарихи билан танишдик. Ал Балад деб номланувчи тарихи VII асрга бориб тақаладиган туманга саёҳат қилдик. Википедия маълумотларига кўра Ал Балад эски Жидда. 70 йилларга келиб араблар нефт оридан янги биноларни қура бошлаган, маҳаллий халқ учун бу ер эскиради ва бу ҳудуд мигрантларга қолади. Туризмга эътибор ортидан 2014 йилга келиб Ал Балад Юнеско фондига кирди ва у ерда катта таъмирлаш ишлари бошланган ҳолда бугунгача давом этяпти. Тарихий маскан Жиддага ташриф буюрувчиларнинг севимли масканига айланиб бўлган. 

Стадионга қайтишда "Ал Аҳли"нинг матбуот хизмати вакили билан учрашиб қолдик. Ўзбекистондан экканлигимизни билгач, 2005 йилдаги Ўзбекистон - Баҳрайн ўйини эслаб кетди. 

- Менга 4-рақамдаги (Қосимов) футболчингиз жуда ёқарди. Руминиялик Хаджига ўхшатар эдим. Кейин 15-рақам (Гейнрих) маэстро эди. Терма жамоангизни ҳурмат қиламан.

Гейнрих ва Қосимовга салом айтди. Буни Гейнрихга етказиб қўйдим ҳам.


Бироздан кейин Гвардиола иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади кейин биз Холланд эртанги баҳсда қатнашадими ёки йўқ, билиш учун 15 дақиқалик машғулотга борамиз. Бу орада "Флуминенсе" ва "Ал Аҳли" жамоалари ўртасидаги биринчи ярим финал учун медиа чипталарни қўлга киритиб бўлганмиз.


Бизни кузатинг, сафар ҳомийси "AKFA" компанияси.

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика