Вячеслав Шевченко: «Қимматли очколарни бой бердик»
01 июн 2016 10:49
Янгиликлар
Вячеслав Шевченко: «Қимматли очколарни бой бердик»
Олий лига 10-туридан жой олган «Қизилқум» — «Металлург» учрашувидан (1:1) сўнг, мезбонларнинг украиналик легионери Вячеслав Шевченко ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Афсуски, бугун очиқчасига омад биздан юз ўгирди, — дейди Вячеслав Шевченко. — Аниқроғи, рақиб дарвозабони ва ҳимоячилари бехато ҳаракат қилишди. Голга тортадиган вазиятларни жуда кўплаб юзага келтирдик. Бироқ бизга зарур паллада совуққонлик етишмади. Натижада муҳим учрашувда қимматли очколарни бой бердик.
Машғулотларда ёмон ишламаяпмиз. Аммо асосий учрашувларда имкониятларимиз даражадасида ўйнай олмаётганимиз бор гап. «Металлург» билан ўйинда мухлислар жамоамизни чиройли қўллаб-қувватлашди. Бунга жавобан ғалаба қозонишимиз шарт эди.
«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар