Вячеслав Шевченко ҳамон Андижонда
23 авг 2014 17:28
Янгиликлар
Вячеслав Шевченко ҳамон Андижонда
Иккинчи давра арафасида Футбол-МЕДда тиббий кўрикдан ўта олмаган Вячеслав Шевченконинг ортга қайтиши ҳақида олдин айтиб ўтгандик.
Лекин кеча украиналик футболчи "Андижон" - "Олмалиқ" баҳсини мухлислар қаторида туриб кузатди. 29 ёшли ҳужумчининг ҳамон Андижонда эканлигига сабаб унинг тақдирига ҳунуз ойдинлик киритилмаган. Айтишларича Футбол-МЕД Шевченкога бир ойдан сўнг яна тиббий кўрикдан ўтишини айтган. Шу боис Андижон мураббийлари унинг иккинчи бор тиббий кўрикдан ўтишини кутишмоқда. Агарда шунда ҳам кўрик муваффақиятсиз бўлиб чиқса, Вячеславга юртига жўнаб кетиш учун чипта олинади.
Фикрлар