UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  3 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  2 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  4 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  9 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  2 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  8 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  10 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  29 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  31 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  5 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  1

Воқеа. Тез ёрдам йўқлиги панд бериб қўйиши мумкин эди Янгиликлар

Воқеа. Тез ёрдам йўқлиги панд бериб қўйиши мумкин эди

Мен учун инсоннинг соғлиги ҳар нарсадан устун. Тушунамиз, ютиш, ютқазиш - футболнинг бир бўлаги, аммо ҳар қандай спортда биринчи навбатда инсон саломатлиги туради.
Футбол - оғир ўйин, кутилмаганда жароҳатга йўлиқишинг ҳеч гап эмас. Худога шукур тиббиёти ривожланган бир мамлакатда яшаяпмиз. Атрофимизда саломат ёмонлашганда хабар оладиган кишилар кўп. Чунки биз бировнинг жони оғриб турганда беэътибор қараб турмайдиган халқмиз.



Кеча бўлиб ўтган ПФЛ Кубогининг бир ўйинида жамоа шифокорлари зудлик билан икки футболчига тез тиббий ёрдам кўрсатишмаганида ўша ўйинчиларнинг аҳволи оғирлашиб, керак бўлса мия чайқалиши юз бериб, майдоннинг ўзидаёқ футболчиларга бир нарса бўлиши мумкин эди. Хайрият, бундай бўлмади ва футболчилар оқ "Ласетти"да шифохонага етказилди.



Гапни бир бошдан бошлаймиз. Кеча "Бунёдкор" стадиони ҳудудида жойлашган сунъий майдонда ПФЛ Кубоги мусобақаси доирасида "Андижон" - "Қўқон-1912" учрашуви ўтказилди. Бу ўйин аслида соат 14:00да Чиғатойдаги майдонда бошланиши керак эди. Бироқ нима учундир ўйин жойи ва вақти ўзгарди: "Бунёдкор" майдонига соат 16:30га кўчирилди. Кўчирилиш сабабларидан хабаримиз йўқ, лекин муҳими бу эмас.



Муҳими шуки, ўйинга Тез ёрдам машинаси чақирилмади. Энди буям бир ўртоқлик ўйинларига ўхшаш мусобақа-да, ким ҳам жароҳат оларди деган ўй кечган бўлиши мумкин жамоалар хаёлидан. Аммо футбол - курашга бой спорт тури, футбол бу ўтириб ўйналадиган шахмат эмас. Хуллас, кечаги ўйиннинг иккинчи тайми давом этаётган бир пайтда икки футболчи тўп учун ҳаводаги курашда бир-бирига боши билан урилиб кетди. "Қарс" этган товуш чиқди ва шу заҳоти иккала футболчи ҳам ерга қулади. Жамоа шифкорлари зудлик билан майдонга тушиб кетишди, ўйин қанчадир дақиқага тўхтатилди.



Тўқнашув Қаҳрамон Маҳамаджонов ва Абдумалик Абдуллаев ўртасида юз берди. Учрашув назоратчиси нима қилишни билмай қолди, кимгадир қараб "Тез ёрдам қани?" деди, аммо Тез ёрдам айтилмаган экан. Клублар шошиб қолишди, бир қадам нарида 16-шаҳар касалхонаси жойлашган эмасми, бир оғиз қўнғироқ қилинганда Тез ёрдам етиб келмасмиди? Охири нима бўлди дерсиз? Ҳар иккала футболчини мураббий, шифокор ва футболчилар кўтариб олишди ва кимнингдир оқ "Ласетти"сига ўтказишди. Хайрият, тўқнашув натижасида ҳушидан кетган ўйинчилар кўп ўтмай ўзларига келиб олишди, йўқса Тез ёрдамнинг йўқлиги панд бериб қўйиши мумкин эди.



Маълумки, ПФЛ Кубоги мусобақаси учун иккита стадион (ЎФФ ва Чиғатой сунъий майдони) ажратилган. Бироқ айрим клублар ўз билганидан қолмасдан, ўйинларни ҳали у ёққа, ҳали бу ёққа кўчиришяпти. Бунинг устига бошланадиган вақтлар ҳам ўзгаряпти. Бизлар эса қаерга боришни билмай ҳалакмиз. Шу ўринда ПФЛга ҳам айтадиган гапимиз бор: ташкилот бирорта мусобақани ўтказадиган бўлса, бундоқ тузукроқ ўтказсин, йўқса умуман ўтказмай қўя қолсин.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика