UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3

"Вольфсбург" FIFA футбол симулятори вице-чемпиони билан шартнома тузди Янгиликлар

"Вольфсбург" FIFA футбол симулятори вице-чемпиони билан шартнома тузди

"Вольфсбург" клуби киберспорт йўналишида ҳам янги чўққиларни забт этмоқчи.

Клуб англиялик FIFA 16 футбол симулятор ўйинчиси Дэвид Байзевей "DaveBtw" билан шартнома тузди.

Бундан ташқари, "Вольфсбург" геймерлар учун стул ишлаб чиқарувчи "NEEDforSEAT" билан ҳомийлик битимига имзо чекди.

"Биз бу йўналишда Бундеслига жамоалари орасида етакчи бўлмоқчимиз. Мақсадимиз - ҳақиқий ва виртуал футбол ўртасидаги алоқаларни яхшилаш.

FIFA йилдан-йилга ҳақиқий футболга ўхшаб боряпти, кўплаб футболчи ва мухлислар орасида ушбу ўйин жуда машҳур" - дейди "Вольфсбург" спорт директори Клаус Аллофс.

Олдинроқ "Вольфсбург" Бенедик Сальцер "Salz0r" билан шартнома имзолаган эди. У мусобақаларда бир неча маротаба клуб шарафини ҳимоя қилган.

Тез орада икки киберспортчи ҳам Go4Cup ва Gfinity онлайн-чемпионатларда иштирок этишади. Сальцер 22дан 24 янвагача Германияда бўлиб ўтадиган Dreamhack Leipzig турнирида ҳам қатнашади.

Дэвид Байзевей "DaveBtw" 1993 йилнинг июлида Англияда туғилган. У 2014 йилда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган FIFA (FIWC) бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медали соҳибига айланган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика