UZ

Сўнгги янгиликлар

04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  0 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  99 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  2 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  34 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   12 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0

Воҳид Холбоев: "Бугун "Зомин" иккита пенальтидан фойдалана олмади" Янгиликлар

Воҳид Холбоев: "Бугун "Зомин" иккита пенальтидан фойдалана олмади"

Ўзбекистон Про-лигаси 15-тури доирасида "Зомин" - "Нурафшон" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Воҳид Холбоев ўз фикрларини билдирди.

"Бугун энг яхши ўйинларимиздан бирини намойиш қила олдик. Ғалаба билан барчани табриклайман. Йигитларга раҳмат айтаман. Уларга умуман эътирозим йўқ. Бугун барчадан мамнунман. 14 июнь - туғилган куним эди. Шогирдларим туғилган кунимга мос совға беришди. Менга бундан ортиғи керак эмас.

Ўйин қийин ўтди. Майдон бироз ноқулай эди, бироқ шогирдларим тезда бунга кўникиб олишди. Ўйин давомида ташаббус бизнинг томонда бўлди. Кўплаб ҳужумлар уюштирдик. Голни ҳам чиройли киритдик. Рақиб  жарима майдончаси ичида бир неча кичик тўп оширишларини амалга оширдик. Қанотдан оширилган пасга Муроджон Тўйчибоев зарба берадигандек бўлди, бироқ тўпни ўтказиб юборди ва рақиб ҳимоячисини ҳам "қуролсизлантирди". Орипхўжа Абдуҳолиқов эса чиройли гол муаллифига айланди.

Рақиблар иккита пенальтидан гол ура олишмади. Бирини посбонимиз қайтарган бўлса, иккинчиси устунга тегди. 83-дақиқада гол урган бўлсак, шундан кейин ҳам ҳисоб ўзгариб кетиши мумкин эди.

Абдурасул Комилов Мальдив оролларининг "Мазия" жамоаси сафига кўчиб ўтди. Бу клуб айни дамда чемпионатнинг 3-поғонасини эгаллаб турибди. У кеча биз билан хайрлашди. Шунингдек, Абдуғани Камолов "Шўртан"га, Элбек Равшанов эса "Бухоро"га кўчиб ўтмоқда. Уларнинг ўрнига ҳозирча футболчи топганим йўқ.

Тақвим? Саволингизни тушундим. Жаҳон чемпионатида Про-лига бўлаётгани нормал ҳолат. Муҳими учрашувлар ўз вақтида бўлмоқда", - деди Воҳид Холбоев.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика