UZ

Сўнгги янгиликлар

21:19Маскерано Неймар "Интер Майами"га ўтмаслиги сабабини айтди  0 20:55БАА. "Ал Батаеҳ" ғалаба қозонди, Ғаниев ўйиннинг энг яхшиси бўлди  3 20:18Рубен Аморим: "Ўйинимиз ва имижимизни яхшилашни, ғалабаларни истайман"  6 19:51Ҳоланд кетма-кет бешинчи марта Норвегияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  1 19:26"Норвич" футболчиси рақибга тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  0 19:00Роналду – кетма-кет 24 йил гол урган биринчи футболчи!  25 18:39"Шу кунга қадар босиб ўтган йўлимни эсласам, кўзимга ёш келади". Теҳроннинг "Истиқлол" клубига ўтаётган Жоэль Кожо сайтимизга интервью берди  4 18:13АПЛда декабрь ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  2 17:50Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Сурхон" U-21'дан устун келди  3 17:31Breaking! "Арсенал" Рэшфорд учун қанча тўламоқчи бўлаётгани аниқ  5 17:10Ўзбекистон футзал федерацияси таклиф ва тавсияларни қабул қилмоқда  1 16:57АПЛда декабрь ойининг энг яхши футболчиси маълум  3 16:37"Бунёдкор" йирик миқдордаги товон пули эвазига ОКМК футболчисини сотиб олди  11 16:22Ибрагимович Рэшфордни "Милан"га ўтишга кўндирди  0 15:55АПЛнинг икки топ-клуби Жуд Беллингемнинг укасига қизиқмоқда  1

Водий футболи: Фёдоровнинг фикрлари ва Голбан Сочига кетди Янгиликлар

Водий футболи: Фёдоровнинг фикрлари ва Голбан Сочига кетди

Водий клублари олий лигада юзага келган танаффус туфайли хордиқ чиқаришмоқда.

"Нефтчи": Андрей Фёдоров: "Ўзбек футболининг асосий муаммоси битта"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдирди.

"Мен икки йилдан буён "Нефтчи" жамоаси билан биргаман.  Ҳозирги футболчиларга барқарорлик етишмаяпди.  "Нефтчи"нинг бугунги  ҳолатига ҳам айнан мана шу нарса сабабчи. Таркибни бир маромда сақлаб туриш керак.  Бу нима деган гап. Бир йилда саккизта футболчимиз асосий таркибдан янгиланди.  

Футболда тез-тез янгиланиш билан жамоани бир маромда ушлаб туриш жуда ҳам қийин. Йигитларни жамоага кўникиши ва бир бирини тушиниши ҳам қийин кечади. Қолаверса бундай вазиятда биз мураббийлар мақсадларимизни ва ўйлаганларимизни уларни онгига сингдира олмаймиз.  Бу бутун ўзбек футболини муаммоси.  Афсуски ҳозир бизни футбол шундай аҳволда. Ҳамма футболчи бир йилга ёки ярим йилга шартнома имзолайди.  Янаги йилда эса яна бошқа жамоага кўчиб кетаверади.  Биз ўйнаган вақтда барқарорлик, ватанпарварлик, содиқлик деган нарсалар бор эди. Бир жамоада беш-олти йил бирга ўйнаб борар эди.  

Ҳамма бир-бири билан дўст, ака-ука бўларди. Бутун жамоа бугун мураббий нимани истаётганини, унинг қарашини билиб олса бўладиган даражага етиб борар эдик.  Мураббийларни кўрсатмаларини эса сўзсиз тушиниб борар эдик.  Ҳозир унақа футболчини топишни ўзи бўлмаяпти"


"Қўқон-1912": Игорь Голбан Сочига кетди


“Қўқон-1912” жамоасининг россиялик легоинери Игорь Голбан чемпионатимизда юзага келган кичик танаффусдан унумли фойдаланиб, клуб раҳбариятидан уйига бориб келиш учун рухсат сўради ва кеча Сочига жўнаб кетди. Игорь Голбан жамоа ихтиёрига 2 сентябрь куни етиб келади.  

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, жамоамиз аъзолари 30 августдан 4 сентябрга қадар Тошкентда кичик йиғин ташкил этади. Бу йиғин доирасида футболчиларимиз Ўзбекистон – Яман учрашувини бевосита стадионда куриш имкониятига эга бўлишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика