UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Хави "Олтин тўп" ютмагани ҳақида: "Ўзимни Месси ва Роналдудан устун деб ҳисобламайман, мен ўйинларни якка ўзим ютиб олишга қодир эмас эдим"  3 17:20Тўйини ҳам қадрдон клубида ўтказган "ўзбек Фергюсони" 78 ёшда!  5 16:59Муҳаммадали Ўринбоев: "Франция — Европанинг топ жамоаси, саралашга тайёр ҳолатда борамиз"  3 16:45Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч кимдан қўрқмаймиз, лекин ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашамиз"  1 16:24"Арсенал" 80 млн. евролик трансфер бўйича музокара ўтказмоқда  2 16:05Мажид Ҳасан: "Узоқ вақтдан бери мағлубиятга учрамай келаётган Ўзбекистонга қарши икки баравар куч билан майдонга тушишимиз лозим"  6 15:40Али Хасиф: "Ўзбекистон енгиб бўлмас тўсиқ эмас"  17 15:24Аллегри "Милан"га қайтди  1 15:12"Реал" янги футболчисини эълон қилди  18 15:03БАА терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 14:44Эшитдик-да! "Нефтчи" раҳбариятида истеъфо  15 14:44"Дутор" ва "Котта Болла"дан ғалабалар — Like Cup мусобақасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:51Доннарумма вакили ПСЖ ҳақида: "Агар янги шартнома имзоламасак, бошқа вариантларни кўриб чиқамиз – ҳеч нарсани истисно қилмаймиз. Жанлуижи Парижда хурсанд".  0 13:12Россияга қарши баҳс учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  7 12:43Ўзбекистон - Қатар учрашуви учун чипталар офлайн сотилади  23

"Водий футболи". "Андижон" 3 ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам берди Янгиликлар

"Водий футболи". "Андижон" 3 ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам берди

Водий клубларининг 25-турдан кейинги сериялари ҳақида маълумот берамиз.

"Навбаҳор": Сафардаги мағлубиятли серия 4тага етди

наманганнинг "Навбаҳор" клуби бу турни Олмалиқда ўтказиб 1:2 ҳисобида ютқазди.

Шундай қилиб, "Навбаҳор"нинг сафардаги мағлубиятли серияси 4та ўйинга етди. "Лочинлар" "Сўғдиёна", "Динамо", "Насаф"
ва "Олмалиқ"қа ютқазишди.


"Андижон": 3та ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам берилди

Олий лиганинг 25-турида "Андижон" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилиб 1:0 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа, жамоанинг 3 ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйилди. Бундан олдин "бургутлар" "Шўртан" (0:0), "Локомотив" (1:2) ва "Навбаҳор"га (0:1) қарши ўйинларда юта олмаганди.

Кейинги турда "Андижон" Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлади.


"Қўқон-1912": Мағлубиятсиз серия 3та бўлди

Рустам Абдуллаев бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоаси ўз уйида "локомотив" билан дуранг ўйнади - 2:2.

Шундай қилиб, қўқонликларнинг мағлубиятсиз серияси 3та ўйинга етди. Жамоа "Қизилқум"ни мағлуб этганди, кейин "Шўртан" билан сафарда ва "Локомотив" билан ўз уйида дуранг ўйнашди.

Кейинги турда "Қўқон-1912" Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика