UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  1 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  9 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   6 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  7 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2

"Водий футболи". Сардор Эминов ва Сардор Раҳмоновнинг фикрлари Янгиликлар

"Водий футболи". Сардор Эминов ва Сардор Раҳмоновнинг фикрлари

Водий клублари футболчилари 15-турдан олдин ўз фикрларини билдиришди.
“Қўқон-1912”: Сардор Эминов: "Омадсизликлар ҳам руҳан таъсирини ўтказади"

Қўқонликлар кетма-кет мағлубиятдан кейин турнир жадвалида қуйи ўринларга тушуб кетмоқда. Жамоа энди 1 июль куни ўз майдонида "Бунёдкор" билан ўйнайди. Бўлажак баҳс олдидан жамоа етакчиларидан бири бўлган Сардор Эминов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Албатта, кетма-кет мағлубиятлар барибир руҳан ўз таъсирини ўтказади. Ҳозир ҳамма таркибда, ўйинга тайёргарлик одатдагидек бўлмоқда. Биламан "Бунёдкор" билан учрашувда бизга янада қийин бўлади. Тан олиш керак, рақиб кучли. Лекин ҳар қандай жамоа билан ўйнаса бўлади. 1 июль куни биз ўз мухлисларимиз қаршисида фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Чунки орқага бошқа йўл йўқ.
- Ғалабага бўлган имконият ҳақида очиғи жиддий ўйлаб кўрмабман. Лекин юқорида айтганимдек, ғалаба учун ўйнашимиз аниқ. Ҳеч ким ютқамазан деб майдонга чиқмайди аҳир.

- Ишқибозлардан стадионга келиб, қизғин қўллаб-қувватлаб туришини сўрардим. Зеро бундай ўйинларда уларнинг далдаси жуда муҳим.


“Нефтчи”: Сардор Раҳмонов: "Қизилқум" билан ўйинда қора анъанани бузишга ҳаракат қиламиз"

"Нефтчи" 1 июль куни сафарда "Қизилқум" меҳмони бўлади ва шу билан биринчи давра ўйинларини якунлайди. Аввал хабар берганимиздек, фарғоналиклар сўнгги олти йилдан буён Навоийда мезбонларга фақат мағлуб бўлмоқда. Энди улар ўзлари учун ёқимсиз бўлган ушбу одимга чек қўймоқчи. Ҳимоячи Сардор Раҳмонов билан суҳбатлашганимизда бу ҳақда айтиб ўтди.

- "Қизилқум" билан ўйинга одатдагидек тайёрланяпмиз. Сафарда бизни қийин ўйин кутиб турубди. Буни барча англаб етмоқда. Сайтингларда ўқидим, "Нефтчи" сўнгги олти йилдан буён "Қизилқум" майдонида мағлубиятга учраб келаётган экан. Биз футболчилар ушбу қора анъанага барҳам бермоқчимиз. Навоийда ғалаба қозониб, биринчи даврани юқори ўринларда якунламоқчимиз.

- Рақиб жамоа таркибида чемпионат тўпурари Баҳриддин Ваҳобов борлигини биламиз. Жуда кучли ва тажрибаси юқори бўлган ҳужумчи. Бежизга у тўпурарлик қилаётгани йўқ. Насиб қилса бўлажак баҳсда унга ўйин бермасликка уринамиз ва гол уришига имконият бермаймиз.


“Андижон”: Бугунги машғулот асосий майдонда ўтади

Кеча ўз қароргоҳига йиғилган жамоамизнинг “Пахтакор” билан ўйинга тайёргарлиги давом этмоқда. Бугун кечки пайтки машғулот “Соғлом авлод” стадионида бўлиб ўтади. “Динамо” билан ўйинда ёш футболчи Фарҳод Бекмуродов олий лигада дебют қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” – “Пахтакор” учрашуви 1 июль куни бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика