UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  0 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  7 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  0 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  7 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  4 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  9 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  8 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0

"Водий футболи": Отақўзиев "Қўқон-1912"нинг тўпурари Янгиликлар

"Водий футболи": Отақўзиев "Қўқон-1912"нинг тўпурари

Водий клублари иккинчи даврага тайёргарликни бошлашди.

"Нефтчи": "Сардор Раҳмонов: Фарғоналик футбол ишқибозлари – "Чемпион мухлислар"

Клуб ҳимоячиси Сардор Раҳмонов "Нефтчи" ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Клубда барча футболчилар билан бирдек иноқмиз. “Нефтчи”да ўзгача муҳит ҳукм суради. Футболчиларнинг яхши ўйнаши учун раҳбарият, мураббийлар штаби томонидан барча имкониятлар муҳаё қилинган.  Лекин, “Нефтчи”нинг энг катта ютуғи – бу шубҳасиз, мухлислар. Мен фарғоналик футбол ишқибозларини – “Чемпион мухлислар” дейман.

Энг авваломбор ҳар жамоанинг муҳлислари беш карра чемпионлик бахтига сазовор бўлмаган. Қолаверса статитистикага қараганда Ўзбекистон чемпионатида энг кўп мухлисга эга жамоа ҳам айнан – “Нефтчи”дир. Мен мухлисларимизга раҳмат айтаман. Фақат, улардан кичкина бир илтимосим бор эди. Баъзан ўйинимиз чиқмай қолса ёки кутилмаганда ютказиб қўйсак, биз ўйинчи ва мураббийлардан ранжишмасин, кези келганда айтиш керак, бўлар-бўлмасга бизга қараб  ёмон ҳайқириқлар қилишмасин. Ахир футболчи ва мураббийлар “Нефтчи”ни ғолиб бўлишидан энг манфатдорларку.

Ютишни барчамиз ҳоҳлаймиз, лекин мағлубият бўлганда содиқ мухлисларимиз, бизларни ёнимизда, биргаликда оғир кунларни яшашни хоҳлардим. Мухтасар қилиб айтганда, мен энди “Нефтчи” учун бор куч-ғайратимни аямай, Фарғона футболини юксакларга кўтаришган тайёрман", - дейди Сардор Раҳмонов.


"Қўқон-1912": Носир Отақўзиев биринчи давра тўпурари

Қўқоннинг "Қўқон-1912" клуби биринчи даврада 15та ўйинда 12та гол урди. Шундан 4тасини Носир Отақўзиев рақиб дарвозасига урди. Айнан Отақўзиев клубда энг кўп гол уриб тўпурар бўлди.

Бундан ташқари Ориф Мамажонов (3та), Нодир Қўзибоев (2та), Азиз Тўхтабоев (1та), Баҳодир Акрамов (1та) ҳам биринчи даврада ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишди.
 

"Андижон": Дониёр Усмонов билан Акбар Ходжаевга жавоб берилди

Кеча "Андижон" жамоаси "Соғлом Авлод" стадионида машғулотларни бошлади. Ҳозирча бош мураббий Эдгар Гесс жамоа билан бирга эмас.

Биринчи даврада жамоада ўйнаган Дониёр Усмонов билан Акбар Ходжаевга жавоб берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика