UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  0 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  7 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  4 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  22 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  236 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

"Водий футболи": "Нефтчи" қора анъанага барҳам берди Янгиликлар

"Водий футболи": "Нефтчи" қора анъанага барҳам берди

Водий клублари кеча 15-тур ўйинларини ўтказишди.
"Нефтчи": 7 йилдан сўнг "Қизилқум"га сафарда ютқазмадик

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби кеча Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлди. Сўнгги бор 2008 йил ушбу жамоани сафарда мағлуб этган фарғоналиклар 6 йил давомида фақат мағлуб бўлишди. Кечаги дуранг орқали (0:0) қора анъанага барҳам берилди.

Мурод Исмоилов шогирдлари биринчи даврани 3-ўринда якунлашди.  


"Қўқон-1912": Ўз майдонимизда "Бунёдкор"га ютқаздик

Тошкентнинг "Бунёдкор" клубини қабул қилган "Қўқон-1912" жамоаси ўз мухлислари қаршисида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Жамоа дастлабки даврадаги охирги ўйинни 5 июль куни "Пахтакор" билан ўйнайди.

Рустам Абдуллаев бошчилигидаги жамоа 14та ўйиндан сўнг 10 очко тўплаб 14-ўринда бормоқда.


"Навбаҳор": Биринчи даврадаги энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олдик


Наманганинг "Навбаҳор" клуби Тошкентда "Локомотив" клуби меҳмони бўлиб 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу натижа дастлабки даврада олий лигада қайд этилган энг йирик ҳисоб бўлди.

Худди шу ҳисоб "Металлург" - "Андижон" ўртасидаги ўйинда қайд этилганди.

"Навбаҳор" биринчи даврада 18 очко жамғариб мусобақа жадвалининг 9-поғонасидан ўрин олди.


"Андижон": "Пахтакор"га ютқаздик

Эдгар Гесс бошчилигидаги "Андижон" клуби ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилиб 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа, "бургутлар" 11 очко билан мусобақа жадвалининг 13-поғонасида боришмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика