UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   0 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  1 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  3 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  87 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3

Владислав Хан 10:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин: "Жамоам бугун жуда ёмон ўйнади" Янгиликлар

Владислав Хан 10:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин: "Жамоам бугун жуда ёмон ўйнади"

Аёллар чемпионати 9-тури доирасидаги "Севинч" - "Бухоро" учрашувида 10:0 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиндан кейин мезбонлар бош мураббийи Владислав Хан ўз фикрларини билдирди.



"Чемпионат аутсайдерларидан бирига қарши майдонга тушдик, ростини айтаман жуда ҳам ёмон ўйнадик. Менимча ўйинга руҳан тайёрланиш қийин бўлгани учун, яхшиям ғалаба қозондик", - деди Владислав Хан.

- 9та ўйинда 60дан зиёд гол, бу "Севинч" рақиблардан кучлими ёки рақиблар савияси анча пастми?
- Ўз-ўзидан "Севинч" доим Ўзбекистоннинг энг яхши клубларидан бири бўлган. Бундан ташқари клубимиз президенти олдимизга шундай вазифа қўйган. Яъни қизиқарли бўлиши учун имкон қадар кўпроқ гол уришимиз керак.

- Одатда 1-рақамда дарвозабонларни кўрамиз, Тиловова бугун ҳимояда ўйнади. Бу нима билан боғлиқ?
- Лайло Тиловова анчадан буён ҳам дарвозада, ҳам марказий ҳимоячи сифатида ўйнаб келмоқда.

- Учрашув соат 18:00да бошланди, ҳаво ҳарорати анча баланд эди. Бу нозик хилқат вакилаларига таъсир қилмайдими?
- Йўқ, бунга кўникканмиз. Ўйин соат нечида бошланса бир кун аввал шу вақтда машғулот ўтказамиз ва мослашамиз. Ўзбекистонда иссиқдан нолиш тўғри бўлмайди.



Номоз Чориев суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика