Владимир Шишелов "Қизилқум" машғулотларига қўшилди

Narzulla Saydullayev
9 янв 2014, 16:28
Тажрибали ҳужумчи Навоийнинг "Қизилқум" клуби таркибига қўшилди.
Кеча "Қизилқум" клуби делегацияси Тошкентга етиб келди. Бугун эса жамоа футболчилари Чиғатойдаги “Футбол-МЕД” спорт-соғломлаштириш марказида тиббий кўрикдан ўтишди.

Шишелов янги мавсумни "олтин изловчилар" сафида бошлашга жуда яқин турибди.

"Қизилқум" эртадан Навоийдаги йиғинни давом эттиради. У ердаги машғулотлар 25 январга қадар давом этади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia