UZ

Сўнгги янгиликлар

00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  0 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  3 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  3 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  4 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  20 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  16 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  1 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1

Владимир Сало: “Мусобақага таклиф қилишгани учун ташкилотчиларга раҳмат” Янгиликлар

Владимир Сало: “Мусобақага таклиф қилишгани учун ташкилотчиларга раҳмат”

CAFA CUP мусобақасининг финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Қирғизистон учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Владимир Сало ўз фикрларини билдирди.

“Четлатиш туфайли биз режалаштирган ўйинимизни эмас бошқа футболни намойиш этдик. Бу бизга ёмон таъсир қилди дея оламан. Мусобақага таклиф қилишгани учун барча ташкилотчиларга раҳмат айтаман. Тошкентдек ажойиб шаҳарга келиш доим ёқимли.

Мусобақанинг кичик камчилиги деб дастлабки икки ўйиннинг бошланиш вақтини айтган бўлардим. 10:30да ўйнаш биз анча иссиқ бўлди. Қолган жиҳатлар бўйича эса ҳеч қандай эътирозлар бўлгани йўқ. Ҳакамлик ҳам яхши савияда бўлди.

Эндиги режаларимиз ҳақида гапирсам бизнинг жамоага Хитойдан таклиф тушди. У ердаги мусобақада иштирок этамиз.

Таркибимизда Қирғизистон олий лигасида ўйнайдиган футболчилар кўп. “Дордой Динамо” клуби ёшлари сафида ҳам фаолият олиб боришмоқда.

Осиё чемпионатига чиқа олмаганимизнинг сабабларидан бири тайёргарлигимизнинг яхши бўлмаганида. Йиғин ҳам ўтказмай саралашда қатнашдик. Қатар, Уммон ва Ливан каби жамоалар билан гуруҳда ўйнадик. Тан олиш керак бу жамоалар бизнинг савиямиздан юқорироқ эди", - дейди Қирғизистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика