Владимир Сало: “Мусобақага таклиф қилишгани учун ташкилотчиларга раҳмат”

Narzulla Saydullayev
10 авг 2016, 12:41
CAFA CUP мусобақасининг финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Қирғизистон учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Владимир Сало ўз фикрларини билдирди.

“Четлатиш туфайли биз режалаштирган ўйинимизни эмас бошқа футболни намойиш этдик. Бу бизга ёмон таъсир қилди дея оламан. Мусобақага таклиф қилишгани учун барча ташкилотчиларга раҳмат айтаман. Тошкентдек ажойиб шаҳарга келиш доим ёқимли.

Мусобақанинг кичик камчилиги деб дастлабки икки ўйиннинг бошланиш вақтини айтган бўлардим. 10:30да ўйнаш биз анча иссиқ бўлди. Қолган жиҳатлар бўйича эса ҳеч қандай эътирозлар бўлгани йўқ. Ҳакамлик ҳам яхши савияда бўлди.

Эндиги режаларимиз ҳақида гапирсам бизнинг жамоага Хитойдан таклиф тушди. У ердаги мусобақада иштирок этамиз.

Таркибимизда Қирғизистон олий лигасида ўйнайдиган футболчилар кўп. “Дордой Динамо” клуби ёшлари сафида ҳам фаолият олиб боришмоқда.

Осиё чемпионатига чиқа олмаганимизнинг сабабларидан бири тайёргарлигимизнинг яхши бўлмаганида. Йиғин ҳам ўтказмай саралашда қатнашдик. Қатар, Уммон ва Ливан каби жамоалар билан гуруҳда ўйнадик. Тан олиш керак бу жамоалар бизнинг савиямиздан юқорироқ эди", - дейди Қирғизистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.


Нарзулла Сайдуллаев

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia