UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   1 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  7 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  12 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0

Владимир Ежуров: "Иккала бўлимда икки хил ўйин гувоҳига айландик" Янгиликлар

Владимир Ежуров: "Иккала бўлимда икки хил ўйин гувоҳига айландик"

"Нефтчи" бош мураббийи Владимир Ежуров Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Динамо"га қарши ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.


Ўйин ҳақида

"Барчага хайрли кеч. Илк навбатда, йигитларга миннатдорчилик билдираман. Шундай асабий ўйинда улар ўзларини кўрсата олишди. Иккала бўлимда икки хил ўйин гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда тезкор гол урган бўлсак-да, дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. "Динамо" яхши шаклланган жамоа. Хурсанд қиладиган жиҳати, йигитлар танаффус вақтида берилган кўрсатмаларни тўғри тушунишди. Бундан буён бўшашиш керак эмас. Фақат олдинга интилишимиз лозим.

— Шаҳзод Убайдуллаев нега майдонга туширилмади?

— Унга бироз дам олиш имконини бердик. Кўрган бўлсангиз, бугун янги куч билан майдонга тушдик ва улар фойда келтирди.

- Жамоа шу темпни танаффусдан кейин ҳам сақлаб қола оладими?

-  Катта танаффуслар йўқ. Ишни тўғри режалаштиришимиз керак. Футболчиларга функционал тайёрланиб олиши учун имкон берамиз. Ўртоқлик учрашувлари орқали ритмни ушлаб туришга ҳаракат қиламиз. Ҳозирда 23 санада "Алай" билан, кейин 27 санада "Қўқон-1912" билан ўйнаймиз. Навбатдаги расмий учрашувга режа асосида тайёрланамиз.

Футбол мухлислар учун. Улар билан доим мулоқотдамиз. Ишқибозлар хурсанд экан, демак ҳаммаси жойида.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика