UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  0 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  9 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  22 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  10 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  2 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0

Владимир Бубанья: "Андижон"даги дебют мавсумим аъло даражада ўтди" Янгиликлар

Владимир Бубанья: "Андижон"даги дебют мавсумим аъло даражада ўтди"

Суперлига йўлланмасини қўлга киритган "Андижон" клуби энди бор эътиборини янги мавсумга қаратгани ҳеч кимга сир эмас.

Албатта, жамоанинг Про лигада муваффақиятли иштирок этишида жамоадаги футболчиларнинг ўрни беқиёс бўлгани айни ҳақиқат. 

Бу масалада гап кетганда легионер ўйинчиларнинг хизматини унутмаслик лозим. Сербиялик легионер ҳимоячи Владимир Бубанья ҳам мухлислар меҳрини қозонган футболчилардан бири бўлди. У 25 та учрашувда рақиблар дарвозасига 3 та гол урди. Унинг ҳам ҳимоядаги ишончли ўйинлари жамоанинг Суперлигага қайтишида муҳим омиллардан бири бўлди. Мудофаа вакили "Машъал", "Турон" ва "Шўртан"га қарши Андижондаги баҳсларда Бубанья голлари билан жамоасининг ғалабалари учун катта ҳисса қўшди. 



Сербиялик легионерга ортда қолган мавсум борасидаги айрим саволлар билан мурожаат қилдик.   

- Владимир, “Андижон” клубида ўтказган дебют мавсумингиздан ҳар томонлама қониққан бўлсангиз керак-а?

- Ҳа, ўйлайманки, биринчи мавсум аъло даражада ўтди.

- Бунгача Суперлига фаолият олиб боргансиз. Илк бор Про лигада тўп тепдингиз. Айтинг-чи, унинг даражаси қандай?

- Албатта, бунгача мен Суперлигада ўйнаганман. Про лигада ниҳоясига етган мавсум ҳам анча кўтаринки руҳда ўтди. Айниқса, "Андижон", "Бухоро" ва "Турон" клубларининг мавсумни зўр ўтказиб, Суперлигага чиқишгани ҳам фикримга исбот бўла олади.


- Сиз учун эсда қоладиган учрашувлар қайсилари бўлди?

- Ўйиннинг охирги дақиқаларида икки-уч бор тўплар киритиб, ўзига хос натижа кўрсата олганимизни айтишим мумкин.

- Сиз ўйнаган жамоаларингизда 15-рақам остида тўп тепасиз. Бунинг сабабини айта оласизми?

- 15 — менинг омадли рақамим.

-  "Андижон" билан биргаликда вазифани муваффақиятли бажара олдингиз. Осон бўлмаган мавсумдан сўнг қаерда ҳордиқ чиқаряпсиз? 

-  Энг асосийси, биз ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олдик. Ҳозирда оилам даврасида – уйимда ҳордиқ чиқаряпман.

-  Келаси йил учун режаларингиз қандай? Яна "Андижон"даги фаолиятингизни давом эттирасизми?

-  Мавсум яхши ўтди. Ҳозирда менинг хизматимга қизиқиш билдирган 2-3 та жамоадан таклифлар бор. Агар ҳаммаси кўнгилдагидек давом этса, "Андижон"да қолиб ўйнайвераман.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика